Ру Ўз O`z En

Дон қабул қилишдаги низоли ҳолатлар жойида бартараф этилмоқда

16 Июль 2022 1869

Президентнинг "Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "2022 йил ҳосилидан буғдойни харид қилиш ва сотишда бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарорларида белгиланган талаблар ва қоидаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши устидан Инспекция томонидан кунлик қатъий назорат ўрнатилиб, бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, 2022 йил ғалла ҳосилидан 2022 йилнинг 15 июль ҳолатига республика бўйича жами 2 млн. 655 минг 846 тонна, шундан, 1 млн. 842 минг 70 тонна буғдой давлат захирасига, 572 минг 942 тонна буғдой вақтинча сақлаш учун ва 240 минг 834 тонна уруғлик дон қабул қилинди.

Жамғарилган 2 млн 415 минг 12 тонна буғдойнинг 2 млн. 414 минг 107 тоннаси ёки 99,96 фоизи 3-синфни, 905 тоннаси ёки 0,04 фоизи 5-синфни ташкил қилади.

Қабул қилинган товар буғдойнинг ўртача намлиги 12,2 фоизни, ифлослиги 3,2 фоизни, дон аралашмаси 5,6 фоизни, натура оғирлиги 752 гр/лни ва клейковина миқдори 23 фоизни, шаффофлиги эса 52 фоизни ташкил этади.

Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари мутахассислари томонидан дон қабул қилиш корхоналарига қабул қилинаётган донларнинг сифати қайта синовдан ўтказилганда, корхона лабораториялари ходимлари томонидан доннинг сифатини нотўғри аниқлаш ҳисобига фермер хўжаликларига жами 223 млн. 291 минг сўм кам, 5 млн 874 минг сўм кўп тўланганлиги аниқланиб, хўжаликларга қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари мутахассислари томонидан дон қабул қилиш корхоналарига қабул қилинаётган донларнинг сифати бўйича Инспекцияга 207 та низоли ҳолатлар бўйича мурожаатлар бўлиб, барчаси жойида ҳал этилди. Шундан, 58 та ҳолатда буғдойнинг намлиги ва ифлослиги чегараланган меъёрдан юқорилиги, 36 та ҳолатда буғдойнинг синфи, 113 та ҳолатда мавсумда дон топшириш тартиби ҳамда қайта таҳлиллар бўйича низолар ҳал этилди. 

C.Зупаров , Дон, уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими бошлиғи  

 

Text to speech