Қашқадарё вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан ҳудудларда 2025-йил ҳосили учун парвариш қилинаётган ғалла майдонларида агротехник тадбирларни ўтказилиши юзасидан доимий назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Ғалла парваришида йўл қуйилган камчиликларни тезкорлик билан ва сифатли бартараф этиш юзасидан, инспекция мутахассислари томонидан 2 минг 507 нафар фермер хўжаликлари раҳбарлари огоҳлантирилиб, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш юзасидан аниқланган камчиликлар бўйича маҳаллий ҳокимлик ва қишлоқ хўжалиги бўлимларига 41 та тақдимнома ва 19 та ёзма кўрсатмалар киритилди.
Бугунги кунда, парваришланаётган ғалла майдонлари тўлиқ туплаш фазасида ривожланмоқда.
Жумладан, ғаллани маҳаллий ва минерал ўғитлар билан ўз вақтида озиқлантириш, уларнинг захирасини яратиш ишларининг бажарилиши доимий назоратга олиниб, аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Ғалла ривожини тезлаштириш ва кўчатларни зарур миқдорда баҳорги минерал ўғитлар билан 200 кг дан баҳорги 1-озиқлантириш 104,977 гектар (78%) майдонларда амалга оширилган, маҳаллий ўғит жамғариш ишлари гектарига 3 тоннадан амалга оширилмоқда.
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қашқадарё вилояти бошқармаси қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бўйича бош мутахассиси
Элмуродов Акбар Дилмуродович