Навоий вилоятида жорий йил ғалла ҳосили учун 34300 гектар майдонда бошоқли дон экинлари парвариш қилинмоқда.
Бугунги кунда Инспекциянинг Навоий вилояти бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан вилоятда парвариш қилинаётган ғалла майдонларида агротехник тадбирларни сифатли ўтказилиши юзасидан назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Ўтказилган назорат тадбирларида ғалла майдонларини минерал ва маҳаллий ўғитлар билан ўз вақтида озиқлантирилишига, суғориш, бегона ўтлар ҳамда касаллик ва зараркунанда қарши курашиш ишларини сифатли амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мавсум давомида вилоят ҳудудларида амалга оширилган назорат тадбирлари давомида 1489 та фермер хўжаликларининг 11505 гектар ғалла майдонларида агротехник тадбирларни бажарилишида камчиликларга йўл қўйилганлиги маълум бўлди.
Хусусан, 587 та фермер хўжаликларининг 1814 гектар ғалла майдони сийраклиги, 303 та фермер хўжаликларининг 2443 гектар ғалласи ривождан орқада қолганлиги, 42 та фермер хўжаликларининг 286 гектари азотли минерал ўғитлар билан сифатсиз озиқлантирилганлиги, 135 та фермер хўжаликларининг 1554 гектар ғалла майдонлари суғориш ишлари сифатсиз ўтказилгани аниқланган.
Ушбу камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш бўйича туман ҳокимликларига 11 та тақдимнома, соҳанинг тегишли мутасадди ва корхона раҳбарларига бажарилиш мажбурий бўлган 124 та ёзма кўрсатма, фермер хўжаликлари раҳбарларига 447 та огоҳлантирув хатлари берилди.
Бошқарма бошлиғи С. Худойназаров