Жорий йил 24 январь куни Агроинспекцияда 2023 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2024 йилда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида 2023 йилда бир қатор мутахассисларнинг соҳада кўрсатган хизматлари ҳамда меҳнатлари эътироф этилди.
Шу муносабат билан Инспекция бошлиғи буйруғи қабул қилиниб, ўтган 2023 йил давомида аграр соҳа ва Инспекция ривожига қўшган ҳиссаси ҳамда хизмат вазифасини сидқидилдан бажарган ҳудудий бошқармалар, туман бўлимлари ҳамда Инспекция қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасасининг жами 143 нафар ходимлари ташаккурнома билан тақдирланиб, моддий рағбатлантирилдилар.
Суратда: «Ўзагроинспекция»нинг Самарқанд вилоят бошқармаси туман бўлимлари ходимлари ҳамда Марказ ходимлари
«Ўзагроинспекция» Ахборот хизмати