Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 325-сонли қарорида:
2021 йил 1 январь — 2022 йил 31 декабрь даврида эски намунадаги барча техник паспорт ва техник гувоҳнома, тракторчи-машинист гувоҳномаси, уларнинг берилган санасидан қатъий назар, мажбурий тартибда алмаштирилиши;
эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, давлат рақами белгилари, тракторчи-машинист гувоҳномаси 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, эски намунадаги техник паспорт, техник гувоҳнома ва давлат рақам белгилари бўлган техника эгалари, шунингдек эски тракторчи-машинист гувоҳномаси бўлган жисмоний шахслар доимий рўйхатдан ўтган манзилдаги “Ўзагроинспекция”нинг ҳудудий органларига янги намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, давлат рақами белгилари ҳамда тракторчи-машинист гувоҳномасига алмаштириш учун мурожаат қилишлари лозим бўлади.