Ру Ўз O`z En

Фарғона вилояти бўйича 26 мингга яқин қишлоқ хўжалиги техникаси ҳақидаги маълумотлар электрон базага жамланди

20 Октябрь 2021 1861

Агроинспекциянинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан Ҳукуматнинг 325-сонли қарорида кўрсатилган вазифалар ўтган ҳисобот даври бўйича таҳлил этилганида, вилоят бошқармасининг Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бўлими инспекторлари томонидан муайян ишлар амалга оширилган.

Таҳлил натижаларига кўра 2021 йилнинг 9 ойида вилоят бўйича жами 3362 та ҳар хил турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари, шундан 2253 та тракторлар, ўзиюрар техникалар, тиркамалар ва 1109 та қишлоқ хўжалиги агрегатлари рўйхатга олинган. Шундан 1412 донаси вақтинчалик ва 1221 донаси янги харид қилинган техникаларга тўғри келади.

Шу давр ичида инспекторлар томонидан жами 2377 дона давлат рақам белгилари берилиши, 7946 дона техник паспортлар (шундан 1016 та вақтинчалик), 2144 та техник гувоҳномалар ( 448 та вақтинчалик) ва 1128 дона тракторчи машинист гувоҳномалари расмийлаштириб берилиши ҳамда 18 минг 606 дона техника воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминланган.

Ҳозирги вақтда барча туман бўлимлари техник ҳужжатларни янги кўринишдаги пластик шаклда бериш учун замонавий принтерлар билан жиҳозланган бўлиб, мурожаатлар бўйича тўлиқ (100 фоиз) пластик шаклда техник ҳужжатлар расмийлаштириб берилиши таъминланмоқда. Шунингдек, 299 та техникалар рўйхатдан чиқарилган.

Шу билан бирга, техника эгаларига техникалар тўғрисида 602 та ТМ1-маълумотномалари берилган, 82 та ҳар хил турдаги техникалар тақиққа олинган.

Бунинг натижасида, юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатилган давлат хизматларидан 6 ой давомида жами 2 млрд. 828 млн. сўм пул маблағларининг туширилиши таъминланган.

Инспекциянинг вилоят туманлари бўлимлари томонидан мавжуд тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл қурилиш техникаси, ўзиюрар машиналар ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари сонининг шу кунгача 25 968 тасини электрон базаси шакллантирилган.

Ўзбекистон Республикасининг 12.11.2019 йилдаги № 583-сонли Қонунига асосан Инспекцияга МЖтК нинг 112, 125, 135 ва 139-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш ва белгиланган тартибда чора кўриш ваколати берилган. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида инспекторлар томонидан вилоят бўйича жами 373 та ҳолатда маъмурий жарималар қўлланилган, шундан 367 таси белгиланган тартибда ундириб олинган.

Жорий йилдан бошлаб вилоятда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ҳолатларини барвақт аниқлаш, қишлоқ хўжалиги техникалари иштирокида содир этилиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Инспекция марказий аппарати ва бошқарма бошлиғининг ташаббуси билан ички ишлар органларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги (ЙҲХБ) инспекторлари билан ҳамкорликда вилоятда ҳамда барча туманларда ҳафтанинг пайшанба кунлари “қўшма рейд” ўтказиладиган кун сифатида тартиб жорий этилган бўлиб, шу куни Инспекция тизимида ишлаётган техника назорати бўйича инспекторларимиз жойлардаги ИИБ ЙҲХБ инспекторлари билан биргаликда ҳудудларда самарали ишларни амалга оширмоқдалар ва бу жараён устидан вилоятда алоҳида назорат ўрнатилган.

 “Ўзагроинспекциянинг вилоят бошқармаси ҳамда туманлар бўлимлари инспекторлари томонидан ушбу йўналишда назорат тадбирларининг ўтказилиши тизимли давом эттирилади.

"Ўзагроинспекция"нинг Фарғона вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

Text to speech