Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 майдаги “Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4704-сонли қарорида белгилаб берилган топшириқлар бўйича жорий йилнинг 15 июлигача жами 272 гектар, шундан, Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида 120 гектар, Жиззах вилоятининг Бахмал туманида 50 гектар, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 50 гектар, Фарғона вилоятининг Сўх туманида 27 гектар ва Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида 35 гектар майдонларга Франция ва Голландиядан супер элита ва элита авлодли уруғликлар келтирилиб экилиши ташкил этилди.
Ушбу майдонлардан келгуси йил ҳосили учун 5 минг 440 тонна юқори авлодли уруғликлар Республиканинг ҳудудларига етказиб берилади.
Жорий йилнинг 1 августига қадар 3 минг 200 гектар майдонларда картошканинг юқори авлодли уруғликлари экилиши таъминланади.
Мазкур қарорга асосан Фарғона вилояти Сўх туманидаги “Озод” хўжалигида картошканинг супер элита уруғлигини етиштиришга ихтисослаштирилиши белгилаб берилган.
Айниқса, 2021 йилдан бошлаб Сўх туманининг “Озод” хўжалигида Голландиядан келтирилган картошканинг “Аризона” ва “Пикассо” навларидан 91 тонна супер элита уруғликларини 27 гектар майдонда экилиши Сўхликлар учун кўп йиллик орзунинг ушалиши бўлди.
Бугунги кунда, ушбу майдонлардан касалликлардан ҳоли серҳосил ва тезпишадиган картошканинг “Аризона” ва “Пикассо” навларидан 550 тонна элита авлодли уруғликлар етиштирилиши ҳудуддаги картошкачиликка ихтисослаштирилган хўжаликларни иқтисодий самарадорлигини таъминлайди.
“Ўзагроинспекция”нинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари инспекторлари томонидан, юқори авлодли картошка етиштирилаётган майдонларда апробация кўрикларини давлат стандартлари талаби даражасида ўтказилиши, етиштирилган уруғликларни сараланиши, сақланиши ва фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказиб берилиши устидан тизимли назорат олиб борилади.
Инспекциянинг Кўчатлар, мева-сабзавот полиз қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштиришни назорат қилиш бўлими