Сифатли озиқ-овқат таъминоти албатта ўз вақтида ва белгиланган муддатларда узлуксиз бажарилиши шарт. “Ўзагроинспекция”нинг Чорвачиликда наслчилик ишини жойларда тўғри ва пухта назорат қилиниши натижасида бугунги кунда чорвачиликнинг барча соҳалари, хусусан қорамолчилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик тармоқлари билан бир қаторда қуёнчилик тармоғининг ҳам кенг ривожланишига ҳамда аҳолини сифатли тери ва парҳез қуён гўшти билан тўлиқ таъминланишига эришилмоқда.
Инспекция мутахассисларига кўра, айни даврда юртимиз бўйлаб қуённинг 50 дан ортиқ зотлари парвариш қилинмоқда. Маҳсулот беришига қараб қуёнлар иккита катта гуруҳга ажратилган. Биринчи гуруҳга гўшт ва тери берадиган: ”Кулранг великан”, ”Оқ великан”, ”Совет Шиншилла” зотлари кирса, иккинчи яъни Тивит берадиган гуруҳга ”Янги Зеллелландия”, “Колифорния”, “Канада” ва “Германия” зотилари киради. Қуёнчиликни аҳоли хонадонларида кўпайтириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтган вақт мобайнида Республика бўйича 122 та қуёнчиликка ихтисослаштирилган агрофирмалар ташкил этилиб, уларга 62 млрд. 400 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилган, шундан вилоятга 12 та лойиҳа тўғри келиб, улардан 3 таси янгитдан ташкил этиладиган лойиҳалар, 9 таси эса фаолиятини кенгайтиришга мўлжалланган лойиҳалар ўрин олган. Бу лойиҳаларни амалга ошириш учун 15 млрд. 232 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши кўзда тутилиб, бунинг натижасида 113 та янги иш ўринлари яратилади.
Наслли қуёнларни кўпайтириш мақсадида, биргина 2019 йилнинг ўзида Италиядан “Янги Зеландия”, Испаниядан “Домашний Кролик”, Беларусиядан ”Хиллюс”, Россиядан “Хиколь” зотли қуёнлар келтирилиб, Фарғона, Сирдарё, Хоразм ва Тошкент вилоятларидаги қуёнчилик фермер хўжаликларига етказиб берилди.
Шу билан бирга соҳани тизимли равишда ривожлантириш ва унинг селекциясини йўлга қўйиш ҳам асосий йўналишлардан бири этиб белгиланган.
Жорий йилнинг 6-7 июнь кунлари Президентнинг Фарғона вилоятига ташрифи доирасида аҳолини камбағалликдан чиқариш чора-тадбирлари белгилаб берилди. Шунга кўра, вилоятга ташаббускорлар томонидан 78 минг бош она қуёнлар келтирилиб, ишсизликдан қийналган хонадонларга 10 бошдан имтиёзли шартлар асосида тарқатиш назарда тутилди.
Агроинспекциянинг Фарғона вилоят бошқармаси ҳамда туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимлари ходимлари томонидан жойларда кам таъминланган оилаларнинг рўйхатини шакллантириш ва ажратилаётган қуёнларни парвариш қилиниши юзасидан амалий кўмак бериш ишлари бошлаб юборилган.
“Ўзагроинспекция”нинг Фарғона вилоят бошқармаси