Ру Ўз O`z En

Ғалла экилган майдонларда сувдан оқилона фойдаланилиши мониторинг қилинмоқда

18 Ноябрь 2021 1763

Самарқандда 2022 йил ҳосили учун ғаллани иқлим шароитига мос, серҳосил навлари экилди. Самарқандлик ғаллакорлар келгуси йилда ҳар гектар ердан 70-80 центнер ҳосил етиштириш учун астойдил меҳнат қилишмоқда.

Ўзагроинспекциянинг Самарқанд вилояти бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан ғалла парваришида белгиланган агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, ғалла экилган майдонларни суғориш тадбирлари ўтказилишида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш юзасидан мониторинг қилинмоқда.

Шунингдек, кластер корхоналари ва фермер хўжалиги раҳбарлари, сувчилар иштирокида сувдан фойдаланиш, сув истеъмоли талабларига риоя этилиши бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Аммо, кенг қамровли тушунтириш ишларига қарамасдан сувдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тез-тез учраб турибди.

Хусусан, ўтказилган назорат тадбирлари давомида Жомбой туманидаги М.Улуғбек ҳудудидаги "Сонқулов Боходир" фермер хўжалиги томонидан экилган 3 гектар, "Бахтиёр чорваси" фермер хўжалиги томонидан 4 гектар ғалла майдонини суғориш давомида далага сувчи бириктирилмаганлиги сабабли ғалла суғоришга ажратилган сув назоратсиз қолдирилган натижада ғалла майдони кўллатиб юборилган.

Пахтачи туманидаги “Ш.Назаров шогирдлари ҳудудидаги “Сундорбек Сардорбек даласи” ва “Оқ тепа олтин водий” фермер хўжаликлари томонидан ғалла майдонларини суғориш давомида сув қаровсиз қолдирилган. Ғалла майдонларини суғоришда калта ўқ ариқлар билан бўлинмаганлиги аниқланди.

Шундай ҳолатлар Иштихон тумани “Элёржон Рахмонов”,  “Махсуджон Махмудов”, “Оқтол даласи”, “Иштихон серҳосил даласи”, Тойлоқ тумани Жумабозор агрофирмаси ҳудудидаги “Лазиз Азиз даласи”, Нуробод тумани “Нурбулоқ” ҳудудидаги “Шавкатжон” фермер хўжалиги, Оқдарё тумани Наврўз ҳудудидаги “Хончорбоғ Бешкал”, “Эшназархон Жумабоев”, “Дилшодбек Иймона” фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан содир этилган.

Юқоридаги ҳолатларни Каттақўрғон тумани о.Маҳмудов ҳудудидаги “Ортиқ Мурод даласи”,”Болтабек”, “Тўйчиев Сайфулло”  Пайариқ тумани Хасан-Ҳусан муҳандислари ҳудудидаги "Назар Ашур ўғли", Томойрот ҳудудидаги "Назаров Ойбек", Пастдарғом туманидаги “Учқун”, Самарқанд тумани конигил ҳудудидаги “Шухрат” фермер хўжаликларида ҳам аниқланди.

Ўзбекистон Республикасининг МЖтК нинг тегишли моддаларига асосан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда сув ресурсларидан оқилона фойдаланмаслик, сув исрофгарчилигига йўл қўйилиши маъмурий жаримага сабаб бўлади.

Шу боис, юқоридаги ҳуқуқбузарликларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, материаллар тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун Судларга киритилиши таъминланди.

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сувга бўлган талаб ва эҳтиёжни тўлиқ қондириш билан бирга, табиатнинг ушбу неъматини келажак авлодларга ҳам мерос қолдириш имконини беришини унутмаслик лозим.

Одилжон Шомуродов, “Ўзагроинспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси катта инспектори

Text to speech