Ру Ўз O`z En

Ғалла ўрим комбайнларининг мавсумга шайлиги инспекторлар томонидан ўрганилмоқда

6 Май 2021 1953

Жорий йилда Сирдарё вилоятида 85 минг гектар майдонда бошоқли дон етиштирилмоқда. Тез орада эса ўрим-йиғим ишлари ҳам бошланади.

Вилоятда ғалла ўрими мавсумда мулкчилик шаклидан қатъий назар 297 та комбайн иштирок этади. Жумладан,

Боёвут туманида – 33 та,

Гулистон туманида – 42 та,

Мирзаобод туманида – 14 та,

Оқолтин туманида – 25 та,

Сардоба туманида – 38 та,

Сайхунобод туманида – 78 та,

Сирдарё туманида – 38 та,

Ховос туманида – 29 та ўрим комбайнлари мавсумда қатнашиши белгиланган.

Уларнинг 136 тасиКлаас даминатор”, 35 таси эса “Вектор-410”, “Кейс”, “Ню-холланд” русумли дон ўриш комбайнлари 124 тани ва қолгани бошқа комбайнларни ташкил этади.

Ўзагроинспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан мавсумда қатнашадиган дон ўриш комбайнларини сифатли таъмирланиши, созланиши, синалиши юзасидан мунтазам назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда мавжуд 297 та дон ўриш комбайнларидан 220 таси таъмирдан чиқарилган бўлиб, шундан 125 таси тўлиқ синовдан ўтказилганлигини тасдиқловчи, ўрим мавсумига шайлиги тўғрисида “Ўзагроинспекциянинг махсус сертификатлари берилди ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаларини техник кўрикдан ўтказишда жойларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли масъул ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар киритилиб, уларнинг бажарилиши  назоратга олинди – дейди “Ўзагроинспекциянинг вилоят бошқармаси “Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бўлими” бош инспектори Азимурот Беккулов.

Ўзагроинспекциянинг Сирдарё вилоят бошқармаси Ахборот хизмати.

Text to speech