Туман деҳқонлари жорий йилда 44 минг 300 гектар сувли майдонда бошоқли дон экинини етиштириб, ундан юқори ҳосил ўриб-йиғиб олиш мақсадида барча агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширмоқда. Ана шу эзгу мақсад йўлида жорий мавсумда тумандаги ўрим-йиғим ишларига 91 та юқори унумли дон ўриш комбайлари қатнашиши режалаштирилган.
Ушбу комбайнлардан 32 тасини “Кейс”, 56 тасини “Класс Доминтор”, 3 тасини бошқа русумдаги техникаларни ташкил этади. Мавсум аввалида комбайнларни тайёрлаш учун жами 5 миллиард 644 миллион сўмлик эҳтиёт қисмлари, шиналар, аккумулятор батареялари ҳамда сервис ўтказиш учун ёнилғи-мойлаш материаллари фильтрларга ва бошқа эҳтиёт қисмларига талаб борлиги аниқланган. Айни пайтга қадар ғаллачилик кластерлари томонидан комбайнларни таъмирлаш учун 4 миллиард 450 миллион сўмдан ортиқ маблағ ўзлаштирилиб, зарур эҳтиёт қисмлар етказилган.
Инспекция томонидан комбайнларнинг таъмирланиши, керакли эҳтиёт қисмлар учун талаб этиладиган маблағнинг ўзлаштирилиши, механизаторларга зарур шароитларнинг яратилиши юзасидан кунлик мониторинг ўтказиб борилди, – дейди “Ўзагроинспексия”нинг вилоят бошқармаси бош мутахассиси Б.Бозоров.
Хусусан, мавсум бошидан ҳозирга қадар ўтказилган назорат тадбирлари давомида бошқарма ва туман бўлимлари томонидан комбайнларни таъмирлашда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан ваколатли идоралар раҳбарларига 15 та ёзма кўрсатма ва 130 та огоҳлантириш хатлари берилиб, 5 та тақдимнома киритилган.
Мавсумда қатнашиши белгиланган “Агросервис МТП” МЧЖларга қарашли 45 та, фермер хўжаликларига қарашли 39 та ва бошқа ташкилотларга қарашли 7 та комбайнлар бирма-бир техник кўрикдан ўтказилмоқда,–дейди Инспекциянинг вилоят бошқармаси бош мутахассиси Б.Бозоров.
Кўрик жараёнларида комбайнларда узел ва агрегатларнинг сифатли таъмирдан чиқарилганлиги, сервис хизматларининг ўтказилганлиги, тунги ёритиш ва габарит чироқларининг ишлаши, бирламчи ўт ўчириш воситаларининг бутлиги, дон тўкилишининг олдини олиш мақсадида герметизация ишларининг амалга оширилганлигига катта эътибор қаратилиб келинмоқда.
Инспекциянинг Навоий вилоят бошқармаси ахборот хизмати.