Жорий йил ғалла тайёрлаш мавсумида Жиззах вилоятида 202 500 тонна товар дон (буғдой) ва 14 250 тонна уруғлик дон қабул қилиш режалаштирилган. Вилоятда фаолият кўрсатаётган “Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖ, “Дўстликдонмаҳсулотлари” АЖ, “Зарбдор элеватори” АЖ корхоналари ва уларга қарашли дон қабул шохобчаларида дон қабул қилиш учун моддий-техника базаси ҳамда лабораториялар жиҳозларини мавсумга тайёрлаш учун изчил ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, “Дўстликдонмаҳсулотлари” АЖда корхона ва унга қарашли дон қабул қилиш шохобчаларига 80 278 тонна товар дон (буғдой) тайёрлаш режалаштирилган. “Ўзагроинспексия”нинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан корхоналарга керакли тавсия ва амалий ёрдамлар бериб борилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги “Ғалла етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналардан сотиб олинадиган донни сақлаш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 312-сонли қарори билан тасдиқланган низом талабларига кўра корхоналарда мавжуд сиғим ва майдонларга хулоса бериш юзасидан тушунтиришлар берилди.
Бугунги кунда “Дўстликдонмаҳсулотлари” АЖда моддий техника базаси ҳамда лабораториялар жиҳозларини мавсумга тайёрлаш ишлари давом эттирилмоқда.
Ж.Уташев
“Ўзагроинспексия”нинг Жиззах вилояти бошқармаси шўба бошлиғи