Ҳар йили уйғониш, яшариш фасли бўлмиш навбаҳор, қадимий ва гўзал айёмимиз Наврўзи олам арафасида кўча-кўйлар, маҳаллаларни обод қилиш, ён-атрофни озода, покиза, тартибли, саранжом ҳолга келтириш ўзгача бир анъанага айланиб қолган.
Шу боис, Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни кучайтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида Ҳукумат фармойиши қабул қилинди.
Фармойишга асосан 2021 йил 13-14 март кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида "Обод ва кўркам маҳаллам" шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.
Ушбу хайрли тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.
Ҳашар, аввало, инсон қалбидан бошланадиган, унга эзгулик, меҳр- муҳаббат уруғини қадайдиган халқимизга хос қадриятдир. Шу боис ҳам бугун инспекция ходимлари эрталабдан бошқарма биноси ҳудудини тартибга келтириш, кўкаламзорлаштириш ва дарахтларга шакл бериш ишларига киришиб кетдилар.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, халқимизнинг йиллар давомида шаклланган эзгу қадрияти – ҳашарда бошқарма ва туман бўлимлари ходимлари ҳамжиҳатлик ва кўтаринки кайфият билан қатнашмоқдалар.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги умумхалқ ҳашари тадбирида (https://t.me/uzagroinspeksiyanews/347) ҳам “Ўзагроинспекция” ходимлари фаол иштирок этган эдилар.
Инспекциянинг ҳудудий бошқармаларида ҳам умумхалқ ҳашари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.
Суратларда Инспекциянинг Наманган вилоят бошқармаси ходимлари
"Ўзагроинспекция"Ахборот хизмати