Ру Ўз O`z En

ҲАЙРУ-САХОВАТ ТАДБИРИГА АГРОИНСПЕКЦИЯ ХОДИМЛАРИ ҲАМ ҲИССА ҚЎШДИ

23 Январь 2023 1367

Қишнинг совуқ кунлари эҳтиёжманд ва меҳрга муҳтож оилалар, якка-ёлғиз қариялар ҳолидан хабар олиш халқимизга хос олийжаноблик, бағринглик, ҲАЙРУ саховатлилик белгисидир. Навбаҳор туманида ана шундай эзгу ишга қўл урилди.

Эътиборлиси, бу эзгу ҳаракатга "Ўзагроинспекция" Навбаҳор туман бўлими ҳам ўз ҳиссасини қўшди. Жумладан, туманнинг "Навкар" маҳалласидаги 30 га яқин эҳтиёжманд оила, жисмоний имконияти чекланган ҳамда ёлғиз қарияларга рўзғор учун зарур маҳсулотлар ҳомийлик совғаси сифатида улашилди.

Бу эътибор, меҳр намунаси хонадон эгаларига чексиз хурсандчилик берди. Аслида бир оғиз ширин сўз, кимгадир далда бўлиш, корига яраш ҳам савобли амалдир.

-Кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга қўлимиздан келганча ёрдам бера олганимиздан мамнунмиз, - дейди "Ўзагроинспекция" Навбаҳор туман бўлими бошлиғи Аббос Ризоқулов. - Бу инсонийлик бурчимиз эди, бизни хурсанд бўлиб қарши олишганидан мамнун бўлдик.

Бу каби ҳайрк-саховат тадбирлари давом этаётгани қувонарли ҳол, албатта. Агроинспекция туман бўлими ходимлари мазкур тадбирларда ҳам муносиб иштирок этишмоқдалар.

З. Бобоева,  "Ўзагроинспекция" Навоий вилоят бошқармаси  матбуот хизмати

 

 

Text to speech