Ру Ўз O`z En

ҲИСОБОТ ЙИҒИЛИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

10 Январь 2022 1503

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимларида 2021 йил якунлари ҳамда 2022 йилдаги вазифаларга бағишланган ҳисобот йиғилишлари давом этмоқда.

Жумладан, Инспекциянинг Қашқадарё вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан бугун ташкил этилган йиғилишда амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритилди.

Унда "Ўзагроинспекция"нинг Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи М. Сайфиев, вилоят бошқармаси бошлиғи Ф. Ғуломов, бошқарма бошлиғининг ўринбосари Ш. Норов бошқарма таркибий тармоқлар раҳбарлари ҳамда бўлим инспекторлари иштирок этдилар.

Қайд этилганидек, ўтган 2021 йил давомида Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан жами 23 минг 869 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, шундан 21930 таси мониторинг, 1939 таси текширишлардан иборат. Ўтказилган назорат тадбирларида 11520 та ҳуқуқбузарликлар аниқланган. Шундан 2186 таси инспекция ходимлари томонидан кўриб чиқилган. тегишлилиги бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 278 та ишлар юборилган бўлиб, 193 та Жиноий ишлар бўйича судларга, 83 таси қонуний кўриб чиқиш учун прокуратурага юборилган. Мазкур ҳолатлар бўйича 596 млн 279 минг сўм маъмурий жарима қўлланилди. Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 8522 нафар шахсларга ёзма кўрсатмалар берилиб, 534 та ҳолатда тақдимномалар киритилган ва 16 минг 92 нафар шахсларга келгусида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантиришлар берилган.

Йиғилишда ўтган йилги натижалар сарҳисоб қилинар экан, эришилган натижалар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар ҳам кўрсатиб ўтилди. 

Таҳлилий, танқидий руҳда ўтган ҳисобот йиғилишларида сусткашликка йўл қўйган соҳалар инспекторлари фаолияти муҳокама этилиб, 2022 йилда ҳар бир йўналишда назорат тадбирларини сифатли ва мукаммал ташкил этиш, самарадорликни ошириш лозимлиги алоҳида таъкидланиб, вазифалар келишиб олинди.

Ўзаро муҳокамаларда инспекция органи томонидан ўтказиладиган назорат тадбирларида асосий эътибор - тадбирларнинг сифати ва унинг самарадорлигига қаратилиши кераклиги уқтирилди. 

Бу каби ҳисобот йиғилишлари барча вилоятларда ўтказилиши белгиланган.

Ўзагроинспекция” Қашқадарё вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

Text to speech