Ру Ўз O`z En

Хоразм: келгуси йил ҳосили учун кузги буғдой экишдаги агротехник тадбирлар инспекция назоратида

26 Сентябрь 2024 1074

Хоразм вилоятида 2025-йил ҳосили учун 4 та ғаллачилик кластерлари ва 1 минг 384 та фермер хўжаликлари томонидан очиқ майдонга 2 минг 275 гектар, ғўза қатор орасига 30 минг 925 гектар жами 33 200 гектар майдонга ғалла экиш режалаштирилган.

Бугунги кунда ғалла экишга ер тайёрлаш ишлари жами 28 763 (87%) гектар майдонларда амалга оширилган бўлса, ғалла экиш ишлари жами 25 571 (77%) гектар майдонда бажариб бўлинди.

 Ғаллага экишдан олдин ёки экиш билан бериладиган фосфорли ва калийли минерал ўғитлар захираси етарли даражада жамғарилган бўлиб, фосфорли минерал ўғитлар 7 192 тонна ёки 103 фоиз, калийли минерал ўғитлар 1 752 тонна ёки 81 фоизга захира қилинган.

 Бугунги кунгача экишдан олдин ёки экиш билан бирга фосфорли минерал ўғитлар 5 370 тонна ёки 77 фоиз, калийли минерал ўғитлар 1 272 тонна ёки 59 фоиз минерал ўғитлар берилган.

 Ушбу майдонларда агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши юзасидан Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан тизимли назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

 Хусусан, ўтказилган назорат тадбирлари давомида вилоят туманларидаги 406 та субъектлар томонидан 2 179 гектар майдонларда камчиликлар аниқланган бўлиб, ушбу аниқланган камчиликларни келгусида такрорламаслик юзасидан фермер хўжаликларига 1 минг 339 та огоҳлантириш, 142 та ёзма кўрсатма ва мутасадди ташкилот раҳбарларига 5 та тақдимнома таъсир чоралари қўлланилди.

Бундан ташқари, кузги буғдой экишда сертификатланмаган уруғликлардан фойдаланишни олдини олиш мақсадида инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари мутахассислари томонидан фермер хўжаликларига 806 та огоҳномалар, 64 та ёзма кўрсатмалар берилиши таъминланган.

Ҳудудларда ғалла экишда амалга оширилаётган агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши ҳамда мавсум давомида сертификатланган уруғликлардан фойдаланилиши “Ўзагроинспекциянинг Хоразм вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан доимий назоратга олиниб, тегишли чоралар кўриб борилмоқда.

С. Ходжаев, Д. Қутлимуратов -    "Ўзагроинспекция"нинг Хоразм вилоят бошқармаси 

Text to speech