Ру Ўз O`z En

ХОРАЗМ: ЧОРВАЧИЛИКДА НАСЛЧИЛИКНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ СОҲАСИДА САККИЗ ЮЗДАН ОРТИҚ ҚОНУНБУЗИЛИШЛАР АНИҚЛАНГАН

24 Июль 2023 2229

Ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ, "Ўзагроинспекция"га чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш соҳасида бир қатор ваколатлар берилган бўлиб, идоравий бўйсунувидан ва мулкчилик шаклидан қатʼий назар, барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда чорвачиликда наслчилик ишлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади.

“Наслчилик тўғрисида”ги Қонун ва соҳага оид бошқа меʼёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан вилоят бошқармасининг соҳавий ходимлари томонидан тизимли назорат ўрнатилган.

Хусусан, Хоразм вилоятида чорвачилик йўналиши бўйича фаолият кўрсатаётган жами 1 минг 654 та субект, шундан 594 таси қорамолчилик, 95 таси қўйчилик -эчкичилик, 1 таси йилқичилик, 39 таси туячилик, 107 таси паррандачилик, 731 таси балиқчилик, 44 таси асаларичилик ва 37 таси қуёнчилик ва 12 таси пиллачилик субектларини ташкил қилади.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида чорвачиликда наслчилик ишлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан жами 920 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, шундан, 903 та мониторинглар ва 17 та текширишларни ташкил этди.

Ўтказилган назорат ва мониторинг тадбирлари давомида аниқланган жами 874 та қонунбузилишлари юзасидан масʼулларга нисбатан тегишли тартибда таъсир чоралари кўрилиши таъминланди.

Бундан ташқари, 52 минг доза наслли буқа уруғи етказиб берилиши ва 40 минг бош сигирлар сунʼий уруғлантирилиши таъминланиши назоратга олинди.

Чорвачилик йўналишида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субектларга озуқабоп экинлар экиш учун жами 45 минг 192 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, шундан, 7 минг 785 гектар ер майдонига беда, 15 минг 491 гектар ер майдонга маккажўхори дон учун, 18 минг 676 гектар майдонга силос учун маккажўхори, 3 минг 240 гектар ер майдонига хашаки лавлаги экилиши таъминланди.

Инспексияга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатлардан келиб чиқиб келгусида чорвачиликни яна-да ривожлантиришга ҳисса қўшиш ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида янгидан ташкил этилаётган чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик ва бошқа йўналишлардаги Ҳукумат қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, четдан олиб келинган йирик ва майда шохли молларни, паррандаларни, балиқларни ва бошқа турдаги маҳсулотларни реестрга олиниши, молларни рўйхатга олиниши ва бошқа ҳолатлар бўйича мониторинг назорат тадбирларини ўтказиш, шунингдек, ҳар қандай турдаги ҳуқуқбузарлик ҳамда қонунбузилишларни олдини олиш мақсадида назорат текширувлари ўтказилиши таъминланади.

Ўзбекистон Республикасининг “Наслчилик тўғрисида”ги, “Селекция ютуқлари тўғрисида”ги Қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг фармон ва қарорларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш устидан қатʼий назорат олиб борилмоқда.

Т.Мадаминов - "Ўзагроинспекция"нинг Хоразм вилояти бошқармаси инспектори

Text to speech