Ру Ўз O`z En

Ҳудудларда ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экин экиш ишлари давом этмоқда

19 Июль 2022 2983

Республикамиз аҳолисини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва фермер хўжаликлари иқтисодини мустаҳкамлаш мақсадида, жорий йил ғалладан бўшаган жами 821 минг гектар майдонларда такрорий экин сифатида экиш кўзда тутилган.

Мавжуд ерларнинг 6,2 минг гектарга сабзавот, 32,1 минг гектарга полиз, 27,8 минг гектарга картошка 41,8 минг гектарга мойли, 278,1 минг гектар дуккакли, 15,6 минг гектар макка дон, 99,5 минг гектар шоли, 193,9 минг гектар озуқа экинлар, 28,7 минг гектар тариқ ва 6,5 минг гектар супурги экинлари экилади.

Ҳар бир кунини ғанимат билган деҳқонлар томонидан такрорий экин экиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Ўзагроинспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари томонидан, такрорий экин сифатида экилиши лозим бўлган экин ер майдонларининг экиш ишларига тайёрланиши, экиладиган майдонлар учун сарфланадиган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини фермер хўжаликлари, кластер ва бошқа корхоналарга ўз вақтида етказиб берилиши юзасидан фермер хўжаликлари ва деҳқонларга амалий ёрдам кўрсатмоқдалар.

Бундан ташқари, бўлимнинг вертикал тизимидаги инспекторлар томонидан фермер хўжаликлари, кластер ва бошқа корхоналарга қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини сертификатлаб экилиши келгусида экинлар экилган майдонлардан юқори ҳосил олиш имкони мавжуд бўлиши тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, “Ўзагроинспекция” ваколати доирасида мувофиқлик ва фитосанитар сертификатлари мавжуд қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини реализация қилиниши, стандарт талаблари асосида сақланиши назорат қилиниб борилмоқда. Сертификатсиз уруғликларни тарқатилиши ёки экилишига йўл қўйган хўжалик субъектлари тегишли тартибда огоҳлантирилмоқда.

Жорий йилнинг 18 июль ҳолатига экилиши кўзда тутилган майдонларнинг 790 минг гектари (96%) да экиш ишлари якунланди.

Республикамиз ҳудудларида, келгуси йил ҳосили учун уруғлик мақсадларида экиладиган картошка майдонлари инспекторлар томонидан алоҳида назоратга олиниб, келгусида уруғлик мақсадлари учун экилган картошка майдонларини апробация қилиниши ва ундан яроқли деб топилган уруғлик майдонларидан сифатли юқори авлодли уруғликларни жамғарилиши ҳамда сақланиши назорат қилиб борилади.

Х. Махмудов, “Ўзагроинспекция” бўлими бошлиғи,

З. Исматов, Бош инспектор

Text to speech