Ру Ўз O`z En

Импорт қилинган 309 тонна уруғлик картошкалар номувофиқ деб топилди

14 Июль 2020 2605

Инспекциянинг Кўчатлар, мева ва полиз қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштиришни назорат қилиш бўлими томонидан импорт қилинаётган уруғлик картошкалар бўйича Давлат божхона қўмитаси бераётган маълумотлар таҳлил қилиб борилмоқда. Қолаверса, Инспекция қошидаги “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК томонидан маҳаллий тайёрланган ва хориждан келтирилган уруғлик картошкаларнинг экинбоплик сифат кўрсаткичлари бўйича лабаротория таҳлили ўтказилганидан сўнг, сертификатлаштириш ишларини ўз вақтида амалга оширилиши устидан ҳам назорат ўрнатилган.
Бўлим томонидан Давлат божхона қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотлар таҳлил қилинганда 4,5 минг тонна 2 млн 372 минг долларлик уруғлик картошкалар республикамизга импорт қилинганлиги маълум бўлди. Бугунги кунга қадар маҳаллий етиштирилиб тайёрланган уруғлик картошкалардан 4,2 минг тонна ҳамда хорижий давлатлардан импорт қилинган 4,9 минг тонна жами 8,8 минг тонна уруғлик картошкалар экинбоплик сифат кўрсаткичлари бўйича сертификатлаштирилди. Хориждан импорт қилинган уруғлик картошкаларнинг 309 тоннаси экинбоплик сифат кўрсаткичлари бўйича номувофиқ деб топилиб, тегишли тартибда далолатномалар тузилган.
Жумладан, “Бўстонлиқ картошкачилик маркази” МЧЖнинг
4,4 минг тонна, "Solanuz Fresh-Food" МЧЖнинг 500 тонна, "Бургут" ф/х нинг 81 тонна, "OQSUV SAXOVATI HOSILI" ф/хнинг  150 тонна ва "Хасанов Собир Араббоевич" ф/хнинг 30 тонна  маҳаллий етиштирилиб тайёрланган уруғлик картошкалари экинбоплик сифат кўрсаткичлари бўйича сертификатланган.
"Bananza Trade Export" МЧЖнинг Голландиядан импорт қилинган             41 тонна, "SHAMSIDDIN JALILOV DALALARI" ф/х томонидан Голландиядан импорт қилинган 160 тонна, "Shukrona Agro Fayz" МЧЖ томонидан Қозоғистондан импорт қилинган 44 тонна Гала навли картошка ва "EGOIST AST" МЧЖ томонидан Россиядан импорт қилинган 63,6 тонна Гала навли жами 309 тонна уруғлик картошкалари ГОСТ 33996-2016 давлат стандарти талабларига жавоб бермаганлиги сабабли номувофиқ деб топилиб номувофиқлик тўғрисида синов баённомалари расмийлаштирилган.
Бундан ташқари, бўлим томонидан худудий бошқармалар инспекторларига ҳар куни ҳудудлардаи ноқонуний, тегишли хужжатлари мавжуд бўлмаган уруғлик картошкаларни тарқатилишини олдини олиш бўйича топшириқлар берилиб, қатъий назорат қилиб борилмоқда.

Text to speech