Ру Ўз O`z En

2023 -йилда Агроинспекция томонидан 10 мингдан ортиқ янги техниклар давлат рўйхатидан ўтказилган

5 Январь 2024 1886

Тажрибали деҳқонлар бежизга, “Техника - деҳқоннинг қаноти” дейишмаган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан мўл ҳосил етиштириш, айнан қишлоқ хўжалиги техникаларига боғлиқ. Шу боис, юртимизда агрокластер корхоналари раҳбарлари, фермерлар томонидан соҳага илмий ёндашилган ҳолда, замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари харид қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳукуматнинг 2023- йили 170-сонли қарори билан тасдиқланган Регламент талабларидан келиб чиқиб, "Ўзагроинспекция" томонидан қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари давлат рўйхатидан ўтказиб келинмоқда.

Соҳада рақамлаштиришни қўллаш ва талаб этиладиган ҳужжатлар ҳамда вақтни қисқартирилиши ҳисобига бугунги кунда жисмоний ва юридик шахсларга 1 иш кунида техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш имконияти яратилди.

Бунинг натижасида, 2023 йилда 10 мингдан ортиқ янги қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари давлат рўйхатига олинди.

Жумладан, мазкур техникаларнинг 8 мингга яқини қишлоқ хўжалиги техникалари ва 2 мингдан ортиғини мелиорация ва йўл қурилиш техникаларини ташкил этади.

Шулардан ,

Чопиқ ва транспорт тракторлари 3980 та;

Ҳайдов тракторлари 421 та;

Мини тракторлар 652 та;

Ғалла ўриш комбайнлари 152 та;

Пахта териш машиналари 58 та;

Қишлоқ хўжалиги агрегатлар  2586 та;

Экскаваторлар 526 та;

Бульдозерлар 51 та;

Юклагичлар 1124 та;

Катоклар 226 та;

мелиорация ва йўл қурилиши агрегатлари 445 тани ташкил этмоқда.

Эътиборли жиҳати, янги рўйхатга олинган 10 мингдан ортиқ техникаларнинг 60-70 фоизи юқори унумли замонавий ресурс тежамкор техникалар ҳисобланади .

Жорий йилда ҳам "Ўзагроинспекция" томонидан қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ўтказишда жисмоний ва юридик шахсларга янада қулайликлар яратиш мақсадида, уларнинг мурожаатлари асосида техникани турган жойига бориб давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда давлат рақам белгиси ва техник паспортларни ўша жойнинг ўзида бериш хизматларини йўлга қўйиш бўйича ишлар давом эттирилади.

Маълумот учун:

Техникаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари Инспекция, давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП (my.gov.uz) орқали техника эгаси ёки унинг вакили сўровномасига асосан амалга оширилади.

Техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказишда:

  • техник паспорт бериладиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналарни давлат рўйхатидан ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун – БҲМнинг 20 фоизи (66 000 сўм) миқдорида;

  • техник гувоҳнома бериладиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш машиналари, агрегатлари ва асбоб-ускуналарини давлат рўйхатидан ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун – БҲМнинг 18 фоизи (59 400 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

"Ўзагроинспекция"нинг Техникалар ҳолатини назорат қилиш бошқармаси

Text to speech