Ру Ўз O`z En

Инспекцияда "Янги йил арчаси" болалар учун туҳфа бўлди

28 Декабрь 2023 1438

Янги йил арчаси – ҳар бир болакай учун энг орзиқиб кутиладиган ҳодиса. Бугун Агроинспекцияда ходимлар фарзандларини хурсанд қилиш учун "Янги йил арчаси" тадбири ўтказилди.

 

Янги йил байрами муносабати билан ташкил этилган ушбу тадбирда болажонларга олам-олам қувонч бағишлаб қорбобо-қорқиз ва эртак қаҳрамонлари ташриф буюришди.

Болажонлар томонидан айтилган шеър ва қўшиқларни катталар олқишлаб турдилар. Инспекия Касаба уюшмаси томонидан тайёрланган ширинликлар билан тўла байрам совғалари жажжи эгаларига топширилди

Янги йил шукуҳи ва кўтаринки кайфият улашишни мақсад қилган ушбу тадбир яқинлашиб келаётган Янги – 2024 йил байрам тадбирлари олдидан ташкил этилгани байрамга муносиб туҳфа бўлди.

Ўйлаймизки, энди болажонлар бу каби "Янги йил"ни кейинги йилгача орзиқиб, ҳаяжон билан кутишади.

Text to speech