Ру Ўз O`z En

Инспекция томонидан 2021 йил ҳосили учун Республикани қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари билан таъминланиши таҳлил қилинмоқда

27 Апрель 2021 2006

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида”ги 121-сон қарорида белгиланган топшириқларга асосан, Кўчатлар, мева-сабзавот ва полиз қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими томонидан, ҳудудларда 2021 йил ҳосили учун сабзавот, полиз ва картошка экинларини экиш ҳамда зарур миқдорда уруғликлар билан таъминланиши ва жойларда амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб борилмоқда.

2021 йил ҳосили учун асосий майдонларда 108 минг 726 гектарда сабзавот, 71 минг 506 гектарда полиз ва 50 минг 740 гектар майдонда картошка экиш режалаштирилган бўлиб, ушбу майдонларда экиш учун 1 минг 794 тонна сабзавот, 543,4 тонна полиз ва 152 минг 220 тонна уруғлик картошка уруғлиги талаб этилади.

"Ўзагроинспекция"нинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари инспекторлари томонидан жорий йилнинг 22 апрель ҳолатида сабзавот, полиз ва картошка экинлари экилиши таҳлил қилинди.

Таҳлилларга кўра,  73 минг 871 гектарда (68%) сабзавотлар, 36 минг 73 гектарда (50%) полиз ва 31 минг 401 гектарда (62%) картошка экинлари экилганлиги аниқланди.

Жумладан, Сабзавот экиш ишлари Жиззах вилоятида 6 минг 448 гектар ёки 85 фоиз, Сирдарёда 7 минг 840 гектар ёки 94 фоиз майдонларда сабзавот экинлари экилган бир пайтда, Бухорода 2 минг 500 гектар ёки 41 фоиз, Қорақалпоғистон Республикасида 3 минг 741 гектар ёки 44 фоиз ва Хоразм вилоятида 3 минг 624 гектар 57 фоиз майдонларда сабзавот экилиши таъминланган холос.

Полиз экиш ишлари  Хоразм вилоятида 38 фоиз, Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззахда 40 фоиз ҳамда Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида 42 фоизни ташкил этмоқда.

Картошка экиш ишлари Сурхондарёда 3 минг 970 гектар ёки 96 фоиз, Андижонда 3 минг гектар ёки 91 фоиз ва Бухорода 500 гектар ёки 94 фоиз майдонларда картошка экиш ишлари амалга оширилган бир пайтда, Фарғона вилоятида 2 минг 848 гектар ёки 37 фоиз, Қорақалпоғистон Республикасида 1 минг 245 гектар ёки 40 фоиз майдонларда экиш ишлари амалга оширилган холос.

Бундан ташқари, "Ўзагроинспекция"нинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари инспекторлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экиладиган майдонларда етишмайдиган уруғликларни экиш муддати тугамасдан импорт қилиш чораларини кўриш бўйича маҳаллий ҳокимликларга огоҳлантиришлар бериб борилмоқда.

Шунингдек, 2021 йил ҳосили учун экиш мақсадида, 1 минг тонна маҳаллий шароитда тайёрланган ва 2 минг 90 тонна республикамизга импортёр корхоналар томонидан олиб келинган уруғлик картошкаларга мувофиқлик сертификатини ўз вақтида кечиктирмасдан бериш бўйича “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш марказиДУКга топшириқ хатлари юборилиб, бугунги кунда 2 минг 963 тонна уруғлик картошкалардан намуналар олинди ва лаборатория таҳлиллари ўтказилди. Лаборатория таҳлили натижасига кўра 2 минг 410 тонна уруғлик картошкаларга мувофиқлик сертификати берилиши таъминланди.

Мазкур қарорнинг ижроси юзасидан, "Ўзагроинспекция" ва унинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари сабзавот, полиз ва картошка экинларининг экиш мавсуми давомида уруғликларни тегишли ҳужжатларини мавжудлиги, уруғликларни нави, авлоди ва тури, уруғликларни давлат стандарти талаби бўйича сақланиши ҳамда етказиб берилиши ва сифатли экилиши устидан назорат олиб борилмоқда ҳамда инспекторлар томонидан аниқланган камчиликлар бўйича инспекция ваколати доирасида соҳага алоқадор бўлган ташкилот раҳбарларига огоҳлантиришлар, ёзма кўрсатмалар ва маъмурий қарорлар қўлланилиши таъминланади.

 

 Ҳ.Маҳмудов, Кўчатлар, мева-сабзавот ва полиз қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими бошлиғи                       

Text to speech