Ўзбекистон Республикасининг “Уруғчилик тўғрисида”ги Қонунига асосан экиш учун мўлжалланган бошоқли дон экинлари уруғларининг навдорлик ва экинболик сифат кўрсаткичлари давлат стандарти талабларига жавоб бериши белгилаб қўйилган бўлиб, мазкур талаблар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Дон экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими томонидан назорат қилиб борилмоқда.
Қонунга кўра, экиш учун фойдаланиладиган уруғлик экинларини тупроққа экиб баҳолаш уруғликларни махсус участкаларда экиш ва келгусида уларнинг генетик (нав) сифатини текшириш орқали уруғликларнинг муайян турга, навга мансублигини ҳамда нав жиҳатдан софлигини белгилайди
Уруғлик экинларни тупроққа экиб баҳолаш назорати ўзи нима?
Уруғлик экинларни тупроққа экиб баҳолаш назорати Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрига киритилган бошоқли дон экинлари уруғликларни махсус участкаларда экиш ва келгусида уларнинг генетик (нав) сифатини текшириш орқали уруғликларнинг муайян турга, навга мансублигини ҳамда нав жиҳатдан софлигини белгиланиши. Шундай қилиб, бошоқли дон экинларини синовдан ўтказишда битта тизимини ўз ичига олади ва уруғларнинг усув даврида навларнинг ўзига хослиги ва тозалигини назорат қилишга имкон берадиган усул ва усуллар тўплами ҳисобланади
Уруғлик экинларни тупроққа экиб баҳолаш назорати ким томонидан амалга оширилади?
Ўзбекистон Республикаси “Уруғчилик тўғрисида”ги қонунининг 20-моддасида уруғлик етиштириш учун фойдаланиладиган уруғлик экинларини тупроққа экиб баҳолаш Инспекция қошидаги “Агросаноат мажмумида хизматлар кўрсатиш маркази” Давлат унитар корхонаси томонидан амалга ошириш белгиланган.
Уруғлик экинларни тупроққа экиб баҳолаш назорати қандай амалга оширилади?
Дон корхоналар ҳамда илмий тадқиқот муасасалари томонидан тайёрланган уруғлик тўдаларидан намуналар танлаб олиниб, олинган намуналар марказлашган ҳолда “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасига жўнтанилади ва марказнинг тегишли соҳа мутахассислари томонидан нав тозалигини аниқлаш мақсадида махсус ажартилган дала тажриба участкасида экилиб ғалланинг барча ривожланиш фазаларида кузатув ишлари олиб борилиб ва махсус дафталарга қайд қилиб борилади.
Соҳада амалга оширилган ишлар нималардан иборат?
“Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” Давлат унитар корхонасига Республикада 2020 йил ҳосили учун “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги дон корхоналарининг уруғлик дон тайёрлаш цехлари ҳамда илмий тадқиқот муасасалари томонидан тайёрланган уруғлик буғдойларнинг 48 та навидан авлодлари бўйича жами 401 та намуналар танлаб олиниб шундан 30 таси кўпайтириш кўчатзори, 167 таси супер элита ва 204 та элита авлодли олиб келинган намуналар марказнинг махсус ажартилган дала тажриба участкасида экилиб, навларнинг генетик софлиги давлат стандарти талаблари бўйича баҳолаш ишлари амалга оширилди.
Ушбу намуналар Қорақалпоғистон Республикасида 30 та, Андижон вилоятидан 76 та, Бухоро вилоятидан 2 та, Жиззах вилоятидан 24 та, Қашқадарё вилоятидан 32 та, Навоий вилоятидан 13 та, Наманган вилоятидан 29 та, Самарқанд вилоятидан 63 та, Сурхондарё вилоятидан 34 та, Сирдарё вилоятидан 6 та, Тошкент вилоятидан 33 та, Фарғона вилоятидан 31 та ва Хоразм вилоятидан 28 та уруғлик буғдойнинг нав намуналарини ташкил этади.
Инспекциясининг Дон экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан Марказннг навдорликни баҳолаш бўйича махсус ажратилган участкаларда бориб ўрганилди ва навларнинг ўтказилган баҳолаш натижаларига юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва тегишли манфаатдор ташкилотларга хулосалар берилди.
Инспекциянинг Дон экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими