Кейинги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини юқори унумли машиналар ва техника воситалари билан таъминлаш борасида бир қатор давлат дастурлари ва қарорлар қабул қилиниб уларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича йирик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ислоҳотлар самараси ўлароқ, йилдан- йилга қишлоқ хўжалиги соҳасида энг катта кучлардан саналган техникаларнинг сўнги авлоди шаклланмоқда. Соҳа янги, замонавий, унумдор техниклар билан бойимоқда.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Ўзагроинспекция” фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра, Инспекцияга идоравий бўйсунуви ва мулк шаклларидан қатъий назар тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаси, ўзиюрар машиналар ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари сонининг ҳисобини юритилиши, сақланиши ва ҳисобдан чиқариш, давлат рўйхатдан ўтказиш, техник кўрикдан ўтказиш, шунингдек, давлат рақами белгиси, техник паспорт ва техник гувоҳнома бериш каби муҳим вазифалар юклатилган.
Хусусан, 2024 йилнинг 1-чораги мобайнида “Ўзагроинспекция” томонидан 2,4 мингта янги қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари давлат рўйхатидан ўтказилди, бу ўтган йилнинг 1-чорагига (520 та) нисбатан 126,3 фоизга, 2022 йил 1-чорагига (750 та) нисбатан 145,7 фоизга кўп демакдир..
Эътиборли жиҳати, ушбу техникаларнинг барчасини замонавий ресурс-тежамкор техникалар ташкил этади.
Техникаларнинг рўйхатга олиш сонининг жадаллик билан ўсиши соҳада рақамли технологияларни қўллаш орқали техникаларни рўйхатга олиш вақтининг ва талаб этиладиган ҳужжатларни қисқариши, шунингдек, техникалар ишлаб чиқарувчи ёки махсус савдо ташкилотларида харидорларга сотилган янги техникаларга “Ҳисоб-маълумотнома” бериш амалиётининг жорий этилиши бунга замин бўлиб ҳизмат қилмоқда.
Яна бир энг асосий омиллардан бири бу – мамлакатимизда янги техникаларни олиб киришда божхона имтиёзлари қўлланилиши ва янги техника сотиб олганда субсидиялар берилиётганлигидир.
Жорий йилнинг 1-чорагида рўйхатга олинган техникалар сони қуйидагича. Жумладан;
Ø Ҳайдов тракторлар – 432 та;
Ø Чопиқ тракторлар – 255 та;
Ø Транспорт тракторлар – 504 та;
Ø Ғалла ўриш комбайнлар – 11 та;
Ø Пахта териш машиналар – 49 та;
Ø Мини тракторлар – 140 та;
Ø Трактор тиркамалари – 89 та;
Ø Лазерли ер текислагичлар – 166 та;
Ø Қишлоқ хўжалиги агрегатлари – 218 та;
Ø Экскаваторлар – 142 та;
Ø Бульдозерлар – 36 та;
Ø Асфальт ётқизгичлар – 11 та;
Ø Катоклар – 85 та;
Ø Бошқа техникалар – 307 тани ташкил этмоқда.
Инспекциянинг Техника ҳолатини назорат қилиш бошқармаси