Ру Ўз O`z En

Инспекцияда ходимлар шахмат-шашка мусобақаларида беллашишмоқда

16 Март 2022 1846

Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида "Ёшлар ОИВ инфекциясига қарши" шиори остида "Ўзагроинспекция" марказий аппаратида ходимлар ўртасида спортнинг шахмат, шашка турлари бўйича мусобақалар ўтказилмоқда.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, одам иммунитети танқислиги инфекцияси тарқалишига кураш бўйича ёшлар фаоллигини ошириш, жисмоний чиниқтириш ва уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шарт- шароитларни яратиб, спортга кенг жалб қилишдан иборатдир.

Айни вақтда мусобақанинг ярим финал ўйинлари давом этмоқда

"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати

Text to speech