Сўнгги йилларда Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, давлат ташкилоти тизимларида хизмат қиладиган ходимлар соғлиғини яхшилаш учун учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бинобарин, бир неча ойдирки, давом этиб келаётган пандемия даврида юртимизда карантин тартиб-қоидаларининг юмшатилгани муносабати билан ниҳоят, қатор спорт мусобақаларига аста-секин старт берилмоқда.
Жумладан Президентнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ жорий йилнинг 1 январидан барча давлат органлари ва ташкилотларида иш вақтидан сўнг танланган кунда футбол, шахмат-шашка, бадминтон, сузиш, стол тенниси, югуриш ва бошқалар бўйича мусобақалар ўтказилиши йўлга қўйилиши қайд этилгани, меҳнат жамоаларининг жисмоний фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш, соғлом турмуш тарзига тарғиб этишда асосий ўрин тутади.
Мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекциясида ҳам 2021 йил учун спорт тадбирлари режаси ишлаб чиқилиб, 2021 йилнинг 11-16 январь кунлари “Ўзагроинспекция”нинг марказий аппарати ходимлари ўртасида спортнинг стол теннис тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Эътиборлиси, спорт мусобақасига қатнашиш истагини Инспекциянинг ҳар бир ходими билдирди.
Мазкур режага мувофиқ ушбу мусобақада 38 нафар марказий аппарат ходимлари юқори иштиёқ билан иштирок этдилар. Шунингдек мусобақа кутилганидан ҳам кескин баҳсларга бой ўтганини алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин.
Мусобақа натижaларига кўра, Ишлар бошқармасидан Жамшид ПАНЖИЕВ фахрли 3-ўрин, Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий-ахборот бўлимидан Шовкат Худойберганов фахрли 2-ўрин, Ишлар бошқармасидан Хусниддин Иргашев фахрли 1-ўринни эгаллади. Ғолибларга Инспекция раҳбариятининг эсдалик совғалари ва дипломлари топширилди.
Келгусида спортнинг бошқа турларида бу каби тадбирлар давом этади!
"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати