Ру Ўз O`z En

2024-йил ҳосилидан жамғарилган доннинг сифатли сақланиши Инспекция назоратида

15 Июль 2024 1424

Мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда ва халқмиз турмуш фаровонлигини оширишда қишлоқ хўжалиги, хусусан, дон йўналиши муҳим ўрин тутади. Шу боис аҳолининг ун ва нон маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, бозорларда ун ва нон маҳсулотларини кўпайтириш бугунги кунда энг устувор вазифалардан бири.

Ҳукуматнинг “2024-йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 325-сонли қарорида, Давлат ресурси сифатида ҳамда вақтинча сақлашга қабул қилинадиган буғдойнинг сифати, сақланиши ҳамда харидорларга юклаб жўнатилишида товар буғдойнинг сифати бўйича назорат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига юклатилган.

2024-йил ҳосилидан Давлат ресурси ҳамда вақтинча сақлаш сифатида харид қилинган вилоят бўйича жами 287 минг 415 тонна буғдой дони қабул қилинган бўлиб, шундан  86 минг 530 тонна жамғарма ҳисобига, 177 минг 615 тонна вақтинчалик сақлов ҳамда 23 минг 271 тонна уруғлик дон қабул қилинган бўлиб, шулардан дон қабул қилиш шохобчалардаги очиқ майдонларга қабул қилинган жами 191 минг 170 тонна, ёпиқ сиғимларга 80 минг 745 тонна, ҳамда махсус майдонларга 15 минг 500 тонна буғдой донини нес-нобуд қилмай сифатли сақланишини таъминлаш мақсадида дон корхоналари таркибидаги дон қабул қилиш шохобчаларининг ёпиқ сиғимли омборларига ҳамда бош корхона элеваторларига олиб кириш “Ўзагроинспекциянинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан назорат қилиб борилмоқда.

Д.Убайдуллаев,  Дон ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш шўба бошлиғи

Text to speech