Ру Ўз O`z En

Марказда халқаро ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

1 Август 2024 1046

Бугун "Ўзагроинспекция" ҳузуридаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш" давлат муассасасининг марказий уруғчилик лабораториясига Германия Федератив Республикасининг GIZ халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси дастур бошқарувчиси Beate Schoreit бошчилигидаги бир қатор вакиллар ташриф буюришди.

Ташриф давомида, Beate Schoreit хоним муассасанинг фаолияти, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва кўчатларининг экинбоплигини, ГМО ва хавфсизлигини аниқлаш жараёнлари, шунингдек, пахта толаси ҳамда дон ва дон маҳсулотларини синовдан ўтказиш жараёнлари билан яқиндан танишди.

Учрашувда, ўзаро ҳамкорлик йўналишларини белгилаш ва тажриба алмашиш мақсадида, икки томон ўртасида мутахассисларни алмашинуви йўлга қўйиш борасида келгусида амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.

"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати

 

Text to speech