Ру Ўз O`z En

Ирригация ва мелиорация тадбирлари авж паллада

3 Март 2023 1746

Айни кунларда Жиззах вилоятида Ирригация ва мелиорация бўйича белгиланган чора-тадбирлар яъни канал ва ариқлар ҳамда коллектор-дренажларни тозалаш, таъмирлаш ва тиклаш ишлари давом этмоқда. Бу борадаги тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши “Ўзагроинспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан назорат қилиб борилмоқда.

 

Жиззах вилоятида 2022-2023 йилларнинг куз ва қиш ойларида 243 км. узунликдаги Хўжаликлараро суғориш тармоқларини ҳамда 1 минг 814 км. узунликда ички суғориш тармоқларини тозалаш тадбирларини ўтказиш режалаштирилган. Ўрганишларга кўра, бугунги кунда 336 км.даги хўжаликлараро суғориш тармоқлари ҳамда 1862 км. ички суғориш тармоқларида ишлар бажарилган. Иншоатларнинг 333 км. қисми техника механизмлар ва 1533 км. қисми эса қўл кучи ёрдамида тозаланган. Бу тадбирларни амалга ошириш учун 34 дона махсус техника жалб қилинган.

Мелиорация тадбирлари давомида 459 км. коллектор ва қолган қисми дренаж тармоқларида амалга оширилиши режалаштирилган. Жорий йилнинг февраль  ойи ҳолатига мавсум бошидан буён  283,1 км. узунликдаги коллектор-дренаж тармоқларида тозалаш ишлари якунланиб, кун давомида ўртача 27.2 км. коллектор-дренажларда бу борадаги тадбирлар амалга оширилиб  борилмоқда.

-Мелиорация тадбирлари учун 26 дона экскаватор ва ПДТ дренаж ювиш агрегатлари жалб қилинган, Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан мазкур йўналишда аниқланган ҳолатларни бартараф этиш юзасидан тегишли идораларга 15 тақдимнома киритилди,- дейди “Ўзагроинспекциянинг Жиззах вилоят бошқармаси Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланишни ва агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш шўбаси бошлиғи Ихтиёр Душабоев - Шунингдек, ҳуқуқбузарликнинг эрта олдини олиш кузги-қишки мавсумида белгиланган ирригация ва мелиорация чора-тадбирларини ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини лозимлиги юзасидан 131 та сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиларига огоҳлантирув хатлари ҳамда бажарилиши шарт бўлган ёзма кўрсатмалар берилди.

Мавсумда белгиланган ирригация чора-тадбирларининг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши вегетация даврида сув исрофгарчилигининг олдини олибгина қолмай, ички суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициентини ҳам оширади. Мелиоратив тадбирлар эса суғориладиган майдонларнинг шўрланиш даражасини камайтириб, мазкур тадбир ўтказилган майдонларда зарарли тузларнинг дренаж тармоқлари орқали коллектор тармоқларига чиқиб кетишига эришилади. Бу эса мўл ҳосил гарови, демакдир.

Ўзагроинспекциянинг Жиззах вилоят бошқармаси  

 

Text to speech