Ру Ўз O`z En

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида «Ўзагроинспекция» ходимлари ҳам фаол иштирокни бошлади

10 Ноябрь 2021 3625

Бугунги кунда яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳар ва туманлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган.

Шу кунларда юртимиздаги барча ташкилот, муассаса ва корхоналар ходимлари томонидан ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Ушбу «Долзарб 40 кунлик”да Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Наманган вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Бошқарма ва туман бўлимларининг маъмурий бинолари олдидаги ҳудудларга манзарали ниҳол ва буталар экилмоқда.

Бундай саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад, халқимизга хос эзгу фазилатларни қадрлаш, эзгуликни ёшлар қалбига сингдириш, қишлоқ ва шаҳарлар, маҳаллаларни кўркам кўринишга келтиришдан иборат.  Инспекция ходимлари томонидан «Долзарб 40 кунлик”да минг тупдан ортиқ кўчат экилади.

"Ўзагроинспекция" Наманган вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

Text to speech