Ру Ўз O`z En

Жиззах: Ўтган ҳисобот даврида 794 та ҳолатда маъмурий жавобгарлик белгиланган

12 Май 2021 2359

Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида аграр соҳанинг муҳим ўрин эгаллаши барчага маълум. Ўз навбатида соҳа тараққиётини белгиловчи ва уни ҳар томонлама тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши муҳим вазифалардан бири саналади.

Шундан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Жиззах вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан агросектор тизимда содир этилган ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва унга қарши кураш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган тўрт ойи давомида қонун ҳужжатлари бажарилиши юзасидан ўтказилган доимий ўрганиш ва назорат тадбирларида 2062 қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, шундан 794 ҳолатда ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий ва молиявий жарималар қўлланилган, салбий ҳолатларга йўл қўймаслик ва камчиликларни бартараф этиш бўйича 683 ёзма кўрсатма ва 7323 огоҳлантиришлар берилган. Бундан ташқари, жиддий ҳуқуқбузарлик деб баҳоланган ва таркибида жиноят аломатлари мавжуд бўлган жами 268 ҳужжат - қонуний қарор қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган. Йўл қўйилган хато ва камчиликлар, шарт-шароитларни ўрганиш ва бартараф этиш бўйича масъул шахсларга 317 та тақдимномалар киритилган.

Агросаноат мажмуида юзага келган ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, унга чора қўллаш борасида Инспекциянинг ҳудудий бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан назорат тадбирлари мунтазам давом эттирилмоқда.

 

Ойбек Муротов, “Ўзагроинcпекция” Жиззах вилоят бошқармаси

Маъмурий амалиёт бўлими катта инспектори

Text to speech