Бугунги кунда пахта корхонасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (тола, улюк, линт ва момиқ) Ўз ДСт 641:1997 талаблари асосида ўраб, тамға (упаковка, маркировка) қўйилган ҳолда ёпиқ омборларда сақланмоқда.
Қайта ишлашдан олинган пахта техник чигитлари тоза, турли ҳидлардан ҳоли актив вентиляцияси бор ёпиқ омборларда саноат навлари ва селекциялари алоҳида-алоҳида ғарамларда сақланиб харидорларга жўнатилмоқда.
Хусусан, жорий йилда Наманган вилоятининг Косонсой туманида 148 та фермер хўжаликлари томонидан 6,3 минг тонна пахта етиштирилди. Қимматбаҳо саноат хом-ашёсининг ўзагини ташкил этувчи – уруғлик пахта етиштиришга ҳам туманда алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маълумотларга кўра, Косонсой туманида жами 4 та фермер хўжалиги уруғчилик йўналишида 2024 йилда жами 97,4 тонна ҳосил етиштирилган ва айни кунларда унинг барчаси йиғиштириб олинди. Тумандаги “Наманган пахта текс” кластерига қарашли 1 та қабул пунктларида уларни қабул қилиш, ғарамлаш ва сақлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Бугунги кунгача жами 97,4 тонна, шундан захира фондга 97,4 тонна уруғлик пахта жамғарилган. 97,4 тонна уруғлик пахтадан 51,2 тонна уруғлик чигит жамғариш прогноз қилинмоқда. Алоҳида ажратилган тўпламлардаги пахта “Уруғчилик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддаси ва Ўз ДСт 642:2013 Уруғлик пахта. Техникавий шартлар давлат стандартлари асосида сақланиши таъминланяпти. Бу жараён «Ўзагроинспекция»нинг Наманган вилояти бошқармаси мутахассислари томонидан доимий мониторинг қилиб борилмоқда. Бунда асосий эътибор фермер хўжаликларидан қабул қилиб олинган уруғлик пахта 48-49 тоннадан қилиб селекцион нави, авлоди, нав тозалиги, дала гуруҳи, саноат нави, келиб чиқиши, синфига қараб алоҳида-алоҳида тўдаларга тўпланишига қаратилган.
Пахта хом-ашёси ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш шўбаси бошлиғи
Вохобов Иброхимжон Исмоилович