Ру Ўз O`z En

КАРМАНА: СОҲАГА ОИД ҚОНУНБУЗИЛИШЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

17 Июль 2023 2196

Чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш халқимизнинг арзон ва сифатли гўшт ҳамда бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, айниқса, қишлоқ жойларида истиқомат қилаётган фуқароларнинг бандлигини ошириш ва даромадларини кўпайтиришда муҳим ўрин тутади.

Ўзагроинспекциянинг туман бўлими ходимлари томонидан хўжаликларда ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш, наслли маҳсулот (материал) бонитировкасини ўтказиш тартиби ва шартлари тўғрисидаги ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар ижросини таъминлаш, соҳага оид қонунчиликка амал қилиниши юзасидан назорат тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

                                                                                                 

Инспекциянинг Кармана тумани Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш бош  мутахассиси А. Ибрагимов ва чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бош мутахассиси Н.Худойбердиевлар томонидан тумандаги наслчилик корхонаси НГМКга қарашли “Дўстлик” агрофирмада ўрганишлар олиб борилди.                                

Ўтказилган ўрганишлар натижасида, агрофирмада қонунбузарлик юзасидан огоҳлантириш ва кўрсатмалар берилишига қарамасдан ушбу ҳаракат такрор содир этганлиги бўйича фирма зоотехниги Ш. Абдуллинга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 198-модда 1-қисми билан материаллар Кармана туман судига юборилди.                                       

Жумладан, Ҳукуматнинг 2013 йил 19 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлаш ҳақидаги 82-сонли қарори ижроси юзасидан Навоий Кон металлургияси комбинати тасарруфдаги "Дўстлик" агрофирмаси бош мутахассиси У.Нарзиевга нисбатан ўз ишига совуққонлик билан ёндошганлиги сабабли Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 74-моддаси билан маъмурий жарима қўлланилди ҳамда сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлик учун олинган ҳар бир минг куб метр сув учун белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи яъни 6 миллион 39 минг сўм миқдорида жарима санкциялари қўлланилиб, ўз вақтида ундирилиши таъминланди.

Д. Рашидова, Ўзагроинспекция” Навоий вилояти бошқармаси                                               

Text to speech