Ру Ўз O`z En

Картошка уруғини ерга қадашда сусткашликка йўл қўйилмоқда

12 Июль 2021 1733

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 июндаги 03/1-1660-сонли топшириғига асосан, аҳолини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида, жорий йилда ғалладан ва эртаки экинлардан бўшаган майдонларда муҳим турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини тўлиқ экилиши устидан назорат қилиб бориш вазифаси “Ўзагроинспекция”га юклатилган.

Ушбу топшириқдан келиб чиқиб, “Ўзагроинспекция”нинг Кўчатлар, мева-сабзавот ва полиз қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштиришни назорат қилиш бўлими ҳамда инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар бошқармалари инспекторлари томонидан жорий йилда такрорий экин сифатида экилаётган жами 72,3 минг гектар, шундан  40,3 минг гектар сабзи, 9,0 минг гектар пиёз ва 22,9 минг гектар картошка экинларининг белгиланган майдонларда тўлиқ экилиши назорат қилиб борилмоқда.

Республика бўйича 40,3 минг гектар сабзи экилиши режалаштирилиб, ушбу майдонлар учун 210 тонна уруғлик талаб этилади. Бугунги кунда режалаштирилган майдонларнинг 18,4 минг гектари ёки 46 фоизида экиш ишлари амалга оширилган.

Худди шундай, 275 гектар кўк пиёз ва 8,7 мин гектар пиёз августь-сентябрь ойларида экиш учун режалаштирилган бўлиб, бунга 154 тонна уруғ талаб этилади. Республикада пиёз экиш ишлари 3 гектарга ёки 1 фоизга бажарилган.

 2021 йил ҳосили учун ғалладан ва эртаки экинлардан бўшаган 22,9 минг гектар майдонларда картошка экиш режалаштирилиб, ушбу майдонларда 73,4 минг тонна уруғлик талаб этилади. Картошка экиш ишлари бугунги кун ҳолатида 3,6 минг гектар ёки 16 фоизга бажарилган холос.

Мазкур топшириқда белгилаб берилган қишлоқ хўжалиги экинларини режа асосида тўлиқ экилиш ва унга сарфланадиган уруғликларни ўз вақтида етказиб берилиши устидан “Ўзагроинспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар бошқармалари инспекторлари томонидан доимий назорат тадбирлари олиб борилади, экиш ишлари муддатида экилишида сусткашликка йўл қўяётган қишлоқ хўжалиги мутасадди раҳбарларига ва фермер хўжаликлар ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарларига нисбатан инспекциянинг ваколати доирасида қонуний чоралар кўрилиши таъминлаб борилади.

Зафар Исматов,  “Ўзагроинспекция” катта инспектори 

 

Text to speech