Кўчатлар, мева-сабзавот ва полиз қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими ҳамда инспекциянинг ҳудудий бошқармалари инспекторлари томонидан ПҚ-4704-сон Қарори ижроси мунтазам равишда назорат қилиб борилмоқда. Жорий йилда Республикада экиладиган уруғлик картошкаларни буюртмачиларнинг аризаларига асосан, маҳаллий тайёрланган ва хориждан келтирилган уруғлик картошкаларнинг экинбоплик сифат кўрсаткичлари бўйича “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК томонидан таҳлил қилиниб сертификатлаштириш ишлари амалга оширилди.
Жумладан, маҳаллий етиштирилиб тайёрланган уруғлик картошкалардан 4,1 минг тонна ҳамда хорижий давлатлардан импорт қилинган 8,9 минг тонна жами 13 минг тонна уруғлик картошкаларга экинбоплик сифат кўрсаткичлари бўйича сертификатлаштирилди. Хориждан импорт қилинган уруғлик картошкаларнинг 2,0 минг тоннаси экинбоплик сифат кўрсаткичлари бўйича номувофиқ деб топилиб, тегишли тартибда номувофиқликлиги бўйича синов баённомалари расмийлаштирилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4704-сонли қарорнинг ижроси таҳлил қилинганда, Республика бўйича жами 2,6 минг гектар майдонда уруғлик учун картошка экилган бўлиб, шундан, 829 гектар майдонда Элита ва 1,7 минг гектар майдонда R1 уруғлигини ташкил этади. Ушбу экилган майдонларда жами 31,7 минг тонна уруғлик картошкалар олиниши режалаштирилиб, шундан, 7,6 минг тоннаси Элита ва 24 минг тоннаси R1 авлодига мансуб уруғликлар хисобланади.
Шунингдек, ПҚ-4704-сон Қарорда картошка уруғлиги етиштириш ихтисослаштирилган вилоятларнинг туманлари таҳлил қилинганда Жиззах вилоятида атиги 5 гектар майдонда уруғлик учун картошка экилган, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида барча имкониятлар мавжуд бўлсада, умуман уруғлик учун картошка майдонлари ажратилмагани ҳамда экилмаганлиги аниқланди.
"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати