Ру Ўз O`z En

Келгуси йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари уруғчилиги истиқболлари муҳокама қилинди

13 Май 2024 620

Куни кеча Қашқадарё вилоятида “Республикада авлодли уруғликлар жамғариш бўйича 2024-йил якунлари ва келгуси йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари уруғчилиги истиқболлари ва ғалла майдонларида апробация кўригини ўтказиш бўйича кўргазмали семинар ташкил этилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ва ҳудудий Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, “Агроинспекция”, “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДМ, “Уруғчиликни ривожлантириш маркази”, соҳага алоқадор бошқа давлат ташкилотлар ва элита уруғчилик хўжаликлари ва уруғчиликка ихтисослашган кластер корхоналари раҳбарлари ҳамда мутахассисларидан иборат 190 дан ортиқ иштирокчилар қатнашди.

Дастлаб семинар иштирокчилари Қарши туманида жойлашган Абул Муъийн ан-Насафий зиёратгоҳида бўлдилар, юртимиз тинчлиги, қишлоқ хўжалигида мўл-кўл ва баракали ҳосил сўраб дуолар қилинди.

Шундан сўнг, Жанубий деҳқончилик Илмий–тадқиқот институтининг уруғлик ғалла тажриба майдонида янги истиқболли навлари  билан танишилди.

Кейинги манзил, “Индорама АгроМЧЖ хорижий корхонасининг Касби туманидаги парваришланётган уруғлик ғалла майдони ва уруғлик дон қабул қилиш шахобчасида омборларнинг мавсумга тайёргарлиги ва уруғлик қайта ишлаш цеҳининг ишчи механизмлари билан танишишди.

Семинарда "Ўзагроинспекция"нинг Қишлоқ хўжалиги экинлари, уруғлари етиштирилиши назорат қилиш бошқармаси бошлиғи М.Қурбонбоев сўзга чиқиб, -уруғлик ғалла майдонларини белгиланган тартибда дала апробация кўригидан ўтказилиши, уруғлик ғалла майдонларини ўриб олиш учун алоҳида комбайнлар ва ташиш техникаларини ажратиш, жамғарилган уруғлик донни ўз вақтида сифатли қабул қилиш, қайта ишлаш ва сақлашни ташкил этиш жараёнларида доимий назорат олиб борилиши тўғрисидаги тегишли тавсиялар билан бўлишди.

Семинар якунида ишларни жадаллаштириш бўйича барча масъулларга зарурий кўрсатмалар берилди.

Text to speech