Ру Ўз O`z En

Келгуси йил ҳосили учун сабзавот, полиз ва картошка экинлари уруғларининг жамғарилиши “Ўзагроинспекция” назоратида

5 Август 2022 1883

Жорий йилда Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти ва унинг ҳудудий тажриба станцияларида жами 266 гектар сабзавот, полиз ва картошка экинлари экилган бўлиб,  шундан 154 гектарда сабзавот, 71 гектарда полиз ва 41 гектарда картошка экинлари келгуси йил ҳосили учун уруғлик мақсадларида экилган.

Бугунги кунда, ушбу экилган майдонларда уруғлик учун экилган экин турларининг стандарт талаблари асосида оралиқ масофаларига риоя қилинганлиги, белгиланган агротехник тадбирларни ўтказилганлиги, уруғлик майдонларда апробация кўрикларини тўғри ва сифатли ўтказилиши ҳамда кейинги йил ҳосили учун жамғарилиши режалаштирилаётган сабзавот, полиз ва картошка уруғликларини саралаш, қадоқлаш (калибровка) қилиш ишлари ҳам “Ўзагроинспекция”нинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари томонидан назорат қилиб борилмоқда.

Шунингдек, етиштирилган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини махсус омборхоналарда стандарт талаблари асосида сақланиши, мувофиқлик ва фитосанитар сертификатларини ўз вақтида олиниши бўйича ҳам “Ўзагроинспекция”нинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари томонидан кўрсатмалар берилиб, амалий ёрдам бериб келинмоқда.

Бундан ташқари, Республикамиз ҳудудларида экилган картошка майдонларидан 288,8 минг тонна уруғлик картошка жамғариш режалаштирилиб, бугунги кунда 1 август ҳолатида 32 минг тонна картошкалар келгуси йил ҳосили учун уруғлик сифатида жамғарилишига эришилди. Уруғлик картошка жамғариш ишлари давом этмоқда.

Ушбу жамғарилган уруғликларни ҳам стандарт талаблари асосида сақланиши ва келгусида фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига реализация қилиниши ҳам қатъий назоратга олинган.

 

М.Қурбонбоев, Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштиришни назорат қилиш бошқармаси бошлиғи

З.Исматов, Кўчатлар, мева-сабзавот ва полиз қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштиришни назорат қилиш бўлими бош инспектори

Text to speech