Ру Ўз O`z En

Қоровулбозор: Туманда қишлоқ хўжалиги техникаларини мавсумга тайёрлаш ишлари якуни етказилмоқда.

12 Январь 2024 1829

Айни пайтда вилоят миқёсида чигит экиш мавсумида қатнашадиган жами 400 тадан ортиқ чигит экиш сеялкалари, 2395 та чопиқ трактори ва култиваторлар, 400 тадан ошиқ культиватор, 515 та чизел ва 12 минг тадан ортиқ тадан тишли бороналарни таъмирлаш ва таъмирдан чиқарилган техникаларни техник кўрикдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Биргина Қоровулбозор туманидаги агротехник тадбирларга тўхталсак, чўлқуварлар ҳудудида жорий қишки мавсумда умумий майдони 6 минг 519 гектар ер чуқур шудгордан чиқарилиб, дала ишларига 27 та юқори унумдор ҳайдов трактори ва тажрибали механизаторлардан таркиб топган отрядлар жалб қилинган. Улар меҳнати билан бир кунда ўртача 15 та ҳайдов техникаси воситасида 116 гектар ер майдони талаб даражасида ҳайдалган.

-Эрта баҳорги чигит экиш мавсуми учун чўлқуварлар туманида жами 76 та чопиқ трактори ва культиватор, 36 та чигит экиш сеялкаси, 39 та пушта олгич, 186 та тишли борона ва 15 таОВХ” русумли пуркагич техник кўрикдан ўтказилиб, аниқланган носозликларни бартараф этиш мақсадида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда - дейди Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қоровулбозор тумани бўлими катта инспектори Анвар Жамолов.

Туманда фермерларнинг яқин ҳамкори сифатида “Buxoro Agrocluster” ва “ARK Еco textile” МЧЖ пахта тўқимачилик кластерлари томонидан икки кластернинг техникалар паркида механик, чилангар ва бошқа уста мутахассисларга барча зарур шарт-шароитлар яратилиб, қишлоқ хўжалиги техникаларини сифатли таъмирлаш ишлари якунига етказилмоқда.

Агроинспекциянинг Бухоро вилоят бошқармаси



Text to speech