Ру Ўз O`z En

КОРРУПЦИЯГА НИСБАТАН МУРОСАСИЗ МУНОСАБАТНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА - УНГА ҚАРШИ ИЧКИ НАЗОРАТ ҚАНЧАЛИК МУҲИМ?

8 Октябрь 2021 2228

Маълумки, мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашишнинг илғор халқаро стандартларга асосланган тизимини жорий этиш бўйича изчил чоралар кўрилмоқда. Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятида очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда мансабдор шахсларнинг аҳоли олдидаги ҳисобдорлигини йўлга қўйиш орқали давлат бошқарувида самарали ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун зарур шароитлар яратилди.

Жумладан, Инспекция тизимида Коррупцияга қарши курашиш ва коррупциявий ҳолатларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш, ушбу жараёнга жамоатчиликни кенг жалб этиш ва коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш мақсадида, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизимлари - Фойдаланиш бўйича халқаро талаблар ва тавсиялар” халқаро стандарти талаблари ва тавсияларига асосан “Ўзагроинспекция” тизимида ва ходимлари фаолиятида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик ва бу борада самарали тизимни шакллантириш мақсадида 15 та чора-тадбирларни ўз ичига олган Инспекциянинг 2021 йилда коррупцияга қарши-курашиш бўйича амалга ошириладиган ишларининг “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Инспекция бошлиғининг 2021 йил 12 февралдаги ““Ўзагроинспекция” тизимида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган асосий талаблар ва тамойилларни белгилаш тўғрисида”ги С-4-сон буйруғи билан:

Инспекциянинг коррупцияга қарши курашиш сиёсати;

Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларига киритиш учун коррупцияга қарши қоидаларнинг мазмуни бўйича асосий шартлар;

Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан контрагентлар билан тузиладиган шартномаларга киритиш учун коррупцияга қарши қоидаларнинг мазмуни бўйича асосий шартлар;

Инспекциянинг коррупцияга оид ҳаракатлар тўғрисида ахборот бериш учун алоқа каналлари орқали келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва қайта ишлаш регламенти;

Инспекцияда коррупцияга қарши курашиш тизимининг ҳолати ҳақидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш регламенти;

Инспекцияси тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низом;

Инспекция тизимида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиёти;

Инспекция тизими ходимлари учун коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитишни ташкил этиш юзасидан услубий кўрсатмалар;

Инспекция тизимида коррупцияга қарши тамойиллар ва талабларга риоя қилинишини мониторинг ва назорат қилиш услубиёти тасдиқланиб, ижрога қаратилди.

Инспекция ва тизим идораларига юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришга қодир бўлган юқори малакали ходимлар билан таъминлаш, уларни жой-жойига қўйиш, малакасини ошириш ва кадрлар захирасини шакллантириш ҳамда улар билан ишлаш, бошқариш ва назорат қилиш бўйича HR-менежмент тизимини тартибга солувчи идоравий ҳужжат ишлаб чиқилди. Инспекцияда кадрларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тасдиқланди, онлайн эфирга узатишга мўлжалланган алоҳида хона ажратилиб, жиҳозланди ва бу соҳада масъул ходимларнинг малакаси оширилди.

Ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий билимларини янада ошириш мақсадида эса Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва унинг эҳтимолий оқибатларини камайтириш мақсадида ўрнатилган чекловларга мувофиқ ҳар турли йиғилишларни ўтказиш вақтинча тўхтатилганлиги сабабли:

“Коррупцияга қарши курашиш борасидаги асосий тушунчалар, унга қарши курашиш тарихи ва асосий ёндашувлар”;

“Коррупцияга қарши курашиш борасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг асосий йўналишлари”;

“Transparency International” Халқаро нодавлат Ташкилотининг “Коррупцияни идрок этиш индекси”да Ўзбекистон ўрнини яхшилаш масалалари”;

коррупциявий хавф-хатарлар, коррупцияга қарши курашиш чораларининг самарадорлигини ошириш масалалари”;

“Коррупцияга қарши курашиш соҳасида комплаенс назорат тизимининг ўрни ва аҳамияти”;

“Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари” мавзулари бўйича тайёрланган тақдимот материаллари ходимлар томонидан мустақил равишда ўқиб ўрганилиши таъминланди.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича мувофиқлаштирувчи вазифаси ва ички назорат Инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари ҳамда “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУКнинг Кадрлар соҳасига масъул ходими зиммасига юклатилиб, қуйидагилар:

ходимлар фаолиятида коррупциявий ҳуқуқбузарликларга муросасизлик ва уларни содир этишга йўл қўймаслик бўйича барча зарур чора-тадбирларни белгилаш;

ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларига, ходим меҳнат шартномаси бўйича ўз хизмат вазифаларини бажараётганда, коррупциявий ҳатти-ҳаракатларда қатнашмаслик, шу жумладан ғайриқонуний имтиёзларни олиш ёки бошқача тарзда ғайриқонуний мақсадларда ўзининг ёки бошқа шахсларнинг ҳаракатлари ёки қарорларига таъсир қилиш учун пул маблағлари ёки бошқа қимматликлар кўринишида пора таклиф қилмаслик, ваъда бермаслик, пул туламаслик, товламачилик қилмаслик, бевосита ёки билвосита пора олишга розилик бермаслик ва пора олмаслик, бирон-бир шахс фойдасига ёки бирон бир шахс хизматларидан фойдаланмаслик, мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқларни олмаслик, шунингдек ўз ваколатларини суиистеъмол қилмаслик мажбуриятини олиш бўйича ўзгартириш киритиш;

контрагентлар билан тузиладиган шартномаларга, тарафлар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажараётганда Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларига зид келадиган ҳар қандай ҳаракатларни амалга оширмайдилар, шу жумладан, пора беришни таклиф қилмайди, ваъда бермайди, товламачилик қилмайди, пора сифатида пул тўламайди, бевосита ёки билвосита пора олишга розилик бермайди ёки пора, яъни Инспекция ходими ўз хизмат мажбуриятларидан фойдаланган ҳолда пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб муайян ҳаракатларни содир этиши ёки содир этмаслиги шартлиги ёки мумкинлиги учун моддий қимматликларни ёки мулкий наф олмаслиги, тарафлар ушбу ҳаракатларга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрилишига кафолат бериши каби шартларни киритиш;

коррупцияга оид ҳаракатлар ҳақида ахборот бериш учун ўзининг алоқа каналлари ишлашини, шунингдек, хабарларни қабул қилиш, уларни рўйхатдан ўтказиш ва келиб тушган хабарларга ўз вақтида муносабат билдириш чораларини кўриш;

фаолиятда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларни содир этишга олиб келиши мумкин бўлган сабабларни бартараф этиш, ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириб бориш ва уларни қонун ҳужжатларига ҳамда Инспекция ички ҳужжатларига қатъий риоя этишини таъминлаш;

тизимда коррупцияга қарши тамойиллар ва талабларга риоя қилинишини доимий мониторинг ва назорат қилиш бўйича чора-тадбирлар кўриш юзасидан топшириқлар берилди.

Инспекция тизимида коррупция ҳолати ва омиллари, шунингдек, ишни тўғри ташкил этиш, раҳбарларнинг ходимлар билан муносабати юзасидан ходимларнинг фикрини ўрганиш учун аноним сўровнома ўтказилди ва бир қатор устувор ҳамда истиқболли вазифаларни амалда ҳал қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрилди. Хусусан:

- ижро учун юборилаётган ҳужжатларнинг мазмуни ва аҳамиятини мансабдор шахслар томонидан етарли даражада ўрганилиши ҳамда ходимларга тушунтирилиши;

- ижро учун юборилган ҳужжатлар ижросини самарали ташкил этиш, уларда белгиланган мақсадларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича барча даражадаги раҳбарлар ва ходимларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш;

- текширишлар ўтказиш вақтида ва хизмат сафарлари давомида ходимлар томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш;

бунда:

текшириш объектига раҳбарини хабардор қилмасдан бормаслик;

текшириш ўтказилаётган ташкилот ходимларини қонун ҳужжатлари нормаларини нотўғри талқин қилиш ва маълум бўлган фактларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топшириш билан қўрқитмаслик;

ўзининг текшириш соҳаси бўйича гуруҳ раҳбарини назорат тадбирининг бориши ҳақида хабардор қилиб бориш;

текшириш ўтказилаётган ташкилот ходимларига дўқ-пўписа қилмаслик;

текшириш предмети бўлмаган масалаларни кўрмаслик, ҳужжатларни талаб қилмаслик;

текшириш вақтини ўрганилаётган ташкилот иш вақти билан мувофиқлаштириш;

текшириш давомида аниқланган ҳар бир қонунбузилиши ҳолатига қонун ҳужжатлари нуқтаи назаридан ва ҳуқуқий баҳо бериш;

текшириш давомида хизмат вазифаси билан боғлиқ бўлмаган иш билан шуғулланмаслик, мансабидан шахсий ёки бошқа шахслар ва ташкилотларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун ғаразли мақсадларда фойдаланмаслик;

текшириш ўтказилаётган ташкилот ходимлари томонидан ҳар қандай кўринишдаги моддий бойликлар, мулкий моҳиятга молик бўлган хизматлар таклиф қилинганда, ўрганиш гуруҳи раҳбарига зудлик билан хабар бериш;

текшириш якунлари бўйича тузилган далолатномаларни текшириш якунланган куннинг ўзида имзолаш чораларини кўриш;

текшириш ўтказилаётган ташкилот ходимлари билан холис, принципиал ва қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб муомала қилиш;

товламачилик ва шу каби бошқа салбий ҳолатларга йўл қўймаслик;

- Инспекция ходимлари хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолатларда бевосита текшириш ўтказилаётган ташкилотлар ходимлари билан, шунингдек, хизмат текшируви ўтказилаётган Инспекция ходими билан бирга умумий овқатланиш (ресторан, бар, кафе, чойхона ва бошқалар) ҳамда кўнгилочар жойларга бирга боришини тақиқлаш;

- ходимлар билан ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича профилактик суҳбатлар ўтказиш;

- ходимлар томонидан Инспекция ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига, коррупцияга қарши курашиш сиёсатига, манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низомга, Ички меҳнат тартиби қоидаларига ва бошқа коррупцияга қарши курашиш бўйича тасдиқланган қоидаларга риоя қилишлари бўйича чоралар кўриш.

Хулоса қилиб айтганда – қабул қилинган ички меъёрий ҳужжатлар, чора-тадбирлар, топшириқ ва кўрсатмалар Инспекциянинг юқори ахлоқий меъёрларга содиқлигини, шунингдек, тизим ходимлари фаолиятида коррупциявий ҳуқуқбузарликларга муросасизлик ва уларни содир этишга йўл қўймаслик мақсад қилинган. Шу билан бирга, коррупцияни тубдан йўқотишга эришиш, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, коррупцияга нисбатан тоқатсиз муносабатни шакллантириш, фаолиятнинг барча соҳаларида коррупцияни олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупциявий ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, барҳам бериш, оқибатлари, уларга олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилини таъминлашга қаратилган.

А.Очилов, "Ўзагроинспекция"нинг Ҳуқуқий таъминлаш ва халқаро-ҳуқуқий муносабатлар бўлими бош инспектори

 

Text to speech