Инспекция марказий аппаратининг мажлислар залида Инспекциянинг ҳудудий бошқармаларида кадр соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар билан «Коррупцияга қарши курашиш қонунчилик амалиёти ва ходимларнинг мажбуриятлари» мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда Инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Расулов, Кадрлар бошқармаси бошлиғи Ж.Сафаров, Хуқуқий-таъминлаш ва халқаро ҳуқуқий муносабатлар бўлими бошлиғи А. Очилов, Коррупцияга қарши ички назорат бўлими бош инспектори Ш. Хамраевлар ҳамда Инспекциянинг ҳудудий бошқармаларининг кадрлар бўйича бош инспекторлари иштирок этдилар.
Семинар иштирокчилари йиғилганларга коррупция бўйича асосий тушунчалар, унинг кўринишлари, турлари ва унга қарши курашни ташкиллаштиришда қонунчилик амалиёти ва ходимларнинг мажбуриятлари бўйича батафсил тушунтириш беришди.
Шунингдек, семинар давомида ҳудудий бошқармаларнинг кадрлар бўйича бош инспекторларига иш жараёнида эҳтимолий коррупция бўйича аниқланган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни зудлик билан Инспекциянинг Коррупцияга қарши ички назорат бўлимига тақдим этиб боришлари тўғрисида келишиб олинди.
“Ўзагроинспекция” Ахборот хизмати