«Ўзагроинспекция»нинг ҳудудий бошқармалари ҳамда туман бўлимларининг соҳа мутахассислари томонидан ғалла майдонларида барча агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши яъни ғаллани ривожланиш фазалари бўйича ҳолати, минерал ўғитлар билан учинчи озиқлантириш ишларининг бориши, маҳаллий ўғит жамғариш ва шарбат усулида суғориш, бегона ўтлар, касаллик ҳамда зараркунанда ҳашаротларга қарши кураш ишларининг амалга оширилиши устидан тизимли назорат қилиб борилмоқда.
Хусусан, ўтказилган назорат тадбирлари давомида айни пайтда ҳудудларда ғалла майдонларининг 880,2 минг гектари найчалаш, 116,7 минг гектари туплаш фазасида ривожланаётганлиги аниқланди.
Бугунги кунда, ғаллани ривожланиш ҳолатидан келиб чиқиб, азотли минерал ўғитлари билан баҳорги учинчи озиқлантириш ишлари 41,5 минг гектар (4,2%) майдонда амалга оширилган бўлиб, баҳорги биринчи суғориш ишлари 901,4 минг гектар (90,4%) ва иккинчи суғориш ишлари 340,5 минг гектар (34%) майдонларда ўтказилган.
Шунингдек, ҳудудларда 583 минг гектари ёки 58,5 фоиз майдонларда ғаллани занг касаллигига қарши фунгицидлар билан ишлов берилган бўлиб, 716,9 минг гектар ёки 72 фоиз майдонларда бегона ўтларга қарши гербицидлар билан ишлов берилган.
Мавсум давомида «Ўзагроинспекция» томонидан ғалла майдонларида агротехник тадбирларнинг муддатида ва сифатли ўтказилиши юзасидан 23085 та назорат тадбирлари ўтказилди.
Хусусан, ўтказилган назорат тадбирлари давомида 3469 та субъектларнинг 22417 гектар майдонларида ғалла сийрак униб чиққанлиги, 2314 та субъектларнинг 14228 гектар майдонларида ғалла сарғайган ва ривождан орқада қолганлиги, 2375 та субъектларнинг 16052 гектар майдонларида ғалла азотли минерал ўғитлар билан сифатсиз озиқлантирилганлиги, 565 та субъектларнинг 2571 гектар майдонларида ғалла баргидан сифатсиз озиқлантирилганлиги ва 172 та субъектларнинг 845 гектар майдонларида ғалла пайҳон қилинганлиги ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ва келгусида бу каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида, Инспекция томонидан соҳа масъулларига 406 та тақдимномалар киритилиб, фермер хўжаликларига 21058 та огоҳлантириш ва 1621 та ёзма кўрсатмалар берилди.
Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бўлими