Ру Ўз O`z En

«Ўзагроинспекция»нинг Хоразм вилояти бошқармаси ва туманлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-184-сонли Фармони ижроси юзасидан “ўқув семинар” ташкил этилди.

10 Апрель 2025 199

Хабарингиз бор, тадбиркорларга қонунчилик талабларига амал қилган ҳолда фаолият юритишига кўмаклашиш ва қонунбузарликнинг барвақт олдини олиш механизмларини такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш ва назорат қилувчи органларнинг масъулиятини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 14-ноябридаги “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-184-сонли Фармони қабул қилинган.

Мазкур Фармон билан, Тадбиркорлар учун қулай бизнес муҳитини яратиш ҳамда уларнинг қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилган.

Хусусан, фармоннинг 3-иловасида “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича йўл харитаси”нинг 16-бандида малакали мутахассислар, экспертлар, жумладан, Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси ва бошқа манфаатдор идоралар ходимларини жалб этган ҳолда режа-графикка асосан семинар-тренингларни ташкил этиш вазифаси юклатилган.

Ушбу топшириқ ва вазифалардан келиб чиқиб, Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари ходимлари иштирокида ўқув семинари ташкил қилинди.

Ушбу бўлиб ўтган семинарда, Бизнес омбудсман, Савдо саноат палатаси ва Адлия вазирлигининг вилоят бошқармаси масъул ходимлари ҳам иштирок этдилар.

Мазкур семинарни ўтказишдан мақсадимиз тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашувларга чек қўйиш ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва уларга киритилган ўзгаришларни тушунтириш ҳамда уларнинг талаблари бузилишининг олдини олиш, шунингдек, қонунбузарлик ҳолатларига олиб келиши мумкин бўлган камчиликларни бартараф этиш мақсадида ўтказилди.

Ўзагроинспекциянинг Хоразм вилоят бошқармаси

 

Text to speech