Ру Ўз O`z En

Қўшкўпир: ғалла ўримига тайёргарлик ишлари назорат қилиб борилмоқда

17 Май 2024 1208

Соҳа фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра, "Ўзагроинспекция"га берилган ваколатлардан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилиши, айниқса қишлоқ хўжалик техникаларини мавсумга тайёрлаш, дон ўриш комбайнларининг ғалла ўрим мавсумига тайёргарлиги Инспекциянинг Қўшкўпир туман бўлими томонидан кунлик назорат қилиб борилмоқда.

Жорий йил ҳосили учун туманда жами 3 700 гектар майдонга кузги буғдой экилган бўлиб, шундан 7 та фермер хўжалиги томонидан 173 гектар майдонга уруғлик ғалла экилди. Бугунги кунда ғалланинг ривожланиш фазаси жами 3700 гектар майдонларда тўлиқ бошоқлаш даврига ўтди.

Туманда 2024 йил ғалла ўримини қисқа фурсатларда ўтказиш учун жами 13 та дон ўриш комбайнлари талаб этилиб, ҳозирги кунда режалаштирилган 13 та комбайнлар тўлиқ таъмирлаш масканига йиғилган ҳамда таъмирлаш ишлари якунланиб, мавсумга шай ҳолатга келтирилган.

Келгусида қишлоқ хўжалик техникларининг техник ҳолатига масъул бўлган ташкилотлар ходимлари иштирокида комиссия тузилиб, таъмирлаш масканига йиғилган ва тўлиқ таъмирдан чиқарилган комбайнларни 1 км масофага тўлиқ ишчи ҳолатида ҳаракатлантирган ҳолда махсус синовдан ўтказилади ҳамда мавсумга яроқли деб топилган техника воситаларига сертификат тақдим этилади.

Туманда қишлоқ хўжалик техникаларини назорат қилиш борасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 72 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, аниқланган қонунбузарликлар юзасидан масъулларга нисбатан 14 та огоҳнома, 68 та кўрсатмалар киритилиши таъминланди.

Инспекциянинг туман бўлими томонидан қишлоқ хўжалигидаги агротехник тадбирлар ва техникалардан фойдаланиш ишлари доимий назорат қилиб борилмоқда.

"Ўзагроинспекция"нинг Қўшўкпир туман бўлими

Text to speech