Ру Ўз O`z En

Кузги бошоқли дон экинларини сифатли экилиши Инспекция назоратида

11 Сентябрь 2024 514

Жорий йилда Республика ҳудудларида 2025-йил ҳосили учун сувли майдонларга 1 млн. 7 минг 290 гектар бошоқли дон экинлари экилиши режалаштирилган, шундан, 311 минг 516 гектари очиқ майдонларга ҳамда 695 минг 773 гектар ғўза қатор ораларига экилиши белгиланган.

Шунингдек, дон экиш ишларига 1 минг 224 дона сеялкалар ва 7 минг 831 дона дон экиш мосламалари жалб қилинди.

Албатта, эрта муддатларда экилган буғдой қишгача яхши туплайди, 4-5 та поя ҳосил қилади, илдиз отади, совуқдан зарарланмайди, баҳорда тез ривожланиб, юқори ҳосил олиш имконини беради.

Аксинча, кеч экилган ҳолларда ғалла яхши туплашга ва илдиз отишга улгурмайди, қишга кучсиз ҳолатда киради, бунинг оқибатида совуқ таъсирида 10-15 фоиз кўчатни нобуд бўлиши ва охир-оқибатида 25-30 фоиз ҳосилни йўқотилишига олиб келади.

Бугунги кунда ҳудудларда ғалла экиш учун ер тайёрлаш ишлари 151 минг гектар 548 ёки 15 фоиз майдонларда, дон экиш ишлари 116 минг 744 гектар ёки 11,6 фоиз майдонларда амалга оширилган.

Шунингдек, ҳозиргача 104 минг гектар ёки 33 фоиз очиқ майдонларда ҳамда 12 минг 279 гектар ёки 1,8 фоиз ғўза қатор ораларига дон экиш ишлари ўтказилган.  

Инспекция томонидан, ғалла экиш билан боғлиқ барча агротехник тадбирларни сифатли амалга оширилиши бўйича мониторинг тадбирлари ўтказиб борилмоқда.

Хусусан, ғалла экишни ташкил қилишда 1 минг 986 та фермер хўжаликларининг 14 минг 551 гектар майдонларида камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф қилиш юзасидан соҳа масъулларига 15 та тақдимнома ва фермер хўжаликларига 4 минг 149 та огоҳлантиришлар берилди.

Ҳудудларда бошоқли дон экинларини экиш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши бўйича Инспекция томонидан доимий назоратга олиб борилади.

Инспекциянинг Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар 

ўтказилишини назорат қилиш бўлими

 

Text to speech