Ру Ўз O`z En

Мобил арбитраж гуруҳлари ташкил этилди

12 Сентябрь 2023 1613

Бугунги кунда Андижон вилоятида 2 263 та фермер хўжаликлари ҳамда 15 та пахта тўқимачилик кластер корхоналари пахта маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланиб келишмоқда.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари томонидан пахта маҳсулоти етиштириш ва қабул қилиш бўйича тузилган шартномавий мажбуриятларнинг бажарилиши, нобудгарчиликни камайтириш, келиб чиқиши мумкин бўлган зарарни олдини олиш ва низоларни ўзаро жойида ҳал этиш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси буйруғига асосан Андижон вилояти бошқармасида 3 та мобил арбитраж гуруҳлари ташкил этилди.

Шунга кўра, жорий йилнинг 11 сентябрь куни “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат корхонасининг Андижон вилояти филиалида пахта хом-ашёсини давлат стандартлари асосида қабул қилиниши юзасидан соҳада фаолият олиб бораётган мутахассислар учун ўқув семенар-тренинги ташкил этилди.

Семинар-тренингда “Агроинспекциянинг Андижон вилоят бошқармаси мутахассислари иштирок этиб, йиғилганларга Мобил арбитраж гуруҳларининг вазифалари, фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига кўрсатилиши белгиланган амалий ёрдам тадбирлари бўйича расман хабардор қилиш ва дастлаб уларда қонунбузилишларга йўл қўйилишини олдини олиш ҳамда соҳага оид амалдаги қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида батафсил тушунтирилди. Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.

Ўзагроинспекциянинг Андижон вилояти бошқармаси

Text to speech