Ру Ўз O`z En

Режага нисбатан 76 фоиздан зиёд ерларга такрорий экинлар экилиши таъминланди

8 Июль 2024 1091

Айни кунларда Республикадада ғаллани нест-нобуд қилмай ўриб олиш ишлари ниҳоясига етай деб турган бир паллада ғалладан ва эртаки экинлардан бўшаган майдонларга такрорий экин экиш тадбирлари ҳам жадал олиб борилмоқда. Ўрилган ғаллазорларни сомондан тозалаш, шудгорлаш ва экин экиш ишларини бошлаш жараёнлари «Ўзагроинспекция» томонидан назоратга олинган.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, жорий йил Республикада 923 минг 682 гектар майдонга такрорий экин экилиши режалаштирилган. Шундан 284 минг 882 гектар дуккакли экинлар, 227 минг 164 гектар озуқа экинлар, 110 минг 447 гектар сабзавот, 101 минг 230 гектар шоли, 55 минг 675 гектар тариқ, 52 минг 935 гектар картошка, 47 минг 86 гектар полиз, 38 минг 31 гектар мойли ва 6 231 гектар супурги экинларининг такрорий экин сифатида экилиши «Ўзагроинспекция» томонидан назорат қилиб борилмоқда.

Хусусан, joriy йилнинг 8 июлига қадар Республика бўйича жами 703 минг 078 гектар ёки режага нисбатан 76,1 фоиз майдонларда такрорий экинлар экилиши таъминланди.

Шундан, dukkakli экинлар 214 954 гектар ёки режага нисбатан 75,5 фоиз, ozuqa экинлари 188 591 гектар ёки режага нисбатан 83 фоиз, сабзавот 77 599 гектар ёки режага нисбатан 70,3 фоиз, шоли 92 937 гектар ёки режага нисбатан 91,8 фоиз, тариқ 39 302 гектар ёки режага нисбатан 70,6 фоиз, картошка 8 379 гектар ёки режага нисбатан 15,8 фоиз, полиз 43 476 гектар ёки режага нисбатан 92,3 фоиз, moyli 31 819 гектар ёки режага нисбатан 83,7 фоиз ва supurgi 6 020 гектар ёки режага нисбатан 96,6 фоиз майдонларни ташкил этади.

Бугунги кунга қадар, Республика бўйича жами 6 902 тонна, шундан 678 тонна хорижий ва 6 224 тонна маҳаллий картошка уруғликларга сертификат берилиши таъминланиб, сертификатлаштириш ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, ҳукумат томонидан белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, ҳудудларда такрорий муддатларда экилиши режалаштирилган майдонлардан, кейинги yil ҳосили учун уруғлик жамғариш мақсадида қишлоқ хўжалиги экинларини экишни ташкил этиш rejalashtirilgan. Shundan келиб чиқиб, уруғлик майдонларини субъектлар кесимида аниқлаш ва ушбу субъектларда қишлоқ хўжалиги экинларини фақат уруғлик мақсадларида экилишини таъминлаш бўйича берилган топшириқлар сифатли бажарилмаганлиги ёки умуман бажарилмаганлиги сабабли, 9 та вилоят ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига ёзма кўрсатмалар берилиши таъминланди.

Z.Ismatov. «Ўзагроинспекция» бош мутахассиси

Text to speech