Ру Ўз O`z En

Нав софлиги уруғчиликнинг асосий мезони

29 Май 2020 2997

Сифатли уруғлик тайёрлаш замирида қишлоқ хўжалиги экинларининг навдорлик сифат кўрсаткичлари катта аҳамиятга эга ва ушбу жараён дала апробация кўриги орқали аниқланади.

Апробация бу — ўсимликларнинг генетик (нав) жиҳатдан софлигини, зараркунандалар билан зарарланмаганлиги, касалликларга чалинмаганлиги ва экиш учун мўлжалланган уруғликларнинг умумий ҳолатини аниқлаш учун далада ўтказиладиган текширув ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 831-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек 2021 йил ғалла ҳосили учун сифатли, навдорлик кўрсаткичлари юқори ва давлат стандарти талабларига жавоб берадиган уруғлик дон етиштириш мақсадида 3570 нафар уруғчилик хўжаликларнинг 88,9 минг гектар сувли майдонларида уруғлик ғалла етиштирилмоқда.

Ушбу майдонлардан жами 293,5 минг тонна уруғлик бўлиб, шундан 12,8 минг тонна Суперэлита, 161,3 минг тонна Элита, 109,6 минг тонна R-I ва 9,8 минг тонна R-II авлодли уруғлик дон жамғариш режалаштирилган.

Бугунги кунда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар туманларида ташкил қилинган апробация комиссиялари томонидан уруғлик ғалла майдонларида “Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (рўйҳат рақами 2593-сон. 12.06.2014 йил) талаблари асосида дала апробация кўриги ўтказилиши устидан назорат тадбирлари давом этмоқда.

Шу қаторда Инспекциянинг ҳудудий бўлимлари томонидан 142 та туманларга 142 нафар инспекторлар бириктирилиб, уларга 2020 йил ғалла ҳосили учун серҳосил, навдорлик сифат кўрсаткичлари давлат стандарти талабларига тўлиқ жавоб берадиган навлардан етарли миқдорда уруғлик дон жамғариш мақсадида уруғлик майдонларни дала апробация кўриги ўтказилишини кунлик назорат қилиб бориш юклатилган.

Хусусан, айни вақтда жойлардан олинган маълумотларга кўра, Республика бўйича 32,9 минг гектари ёки 37 фоиз уруғлик ғалла майдонларида дала апробация кўриги ўтказилган бўлиб, 334 нафар уруғчилик хўжаликларининг 6,1 минг гектарга яқин уруғлик ғалла майдони бегона нав ва аралашмалар меъёридан кўплиги учун яроқсиз ҳисобланган.

 

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Дон экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими

Text to speech