Қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил ва сифатли маҳсулот етиштиришнинг асосий негизи уруғликка боғлиқ бўлиб, сифатли уруғлик етказиб бериш замирида уруғларни етиштириш, қайта ишлаш ҳамда навдорлик ва экинбоплик сифат кўрсатгичларини назорат қилиш алоҳида аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикасининг “Уруғчилик тўғрисида”ги Қонуни ҳамда соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган топшириқларни бажарилиши юзасидан жорий йилда яроқли деб топилган майдонлардан 2024 йил ғалла ҳосили учун уруғчилик субъектлари томонидан уруғлик буғдойнинг 13 та селекцион навларининг авлодлари бўйича жами 9247,5 тонна уруғлик жамғарилди.
Бугунги кунда, Навоий вилоятида 2024 йил ҳосили учун уруғчилик субъектлардаги 2 та уруғлик қайта ишлаш цехлари томонидан уруғлик донни саралаш, дорилаш, қадоқлаш ҳамда сертификатлаш ишлари бошқарма томонидан назоратга олиниб, ишлар давом этаётганлигини билдириб, ҳозирги кунга қадар уруғлик дон тайёрлаш цехлари томонидан 8160 тонна ёки 88 фоиз уруғлик дон қайта ишлаб тайёрланганлигини ва 7669 тонна ёки 83 фоиз уруғлик сара донга сертификат берилди.
Жумладан, «Ўздонмаҳсулот» АКга қарашли «Навоийдонмаҳсулотлари»АЖнинг уруғлик дон саралаш цехида 2954 тонна ёки 99 фоиз дорилаб, қадоқланган бўлса, 2023 йил ҳосилидан 2954 тонна, 2022 йил ҳосилидан қолган 1147,7 тонна уруғлик донга сертификат берилди, “Навоий Ғалла Бест Сеэдс” МЧЖда 4810 тонна ёки 82 фоиз дорилаб, қадоқланган бўлса, 3172 тонна ёки 54 фоиз уруғлик донга сертификат берилган, Уруғчиликни ривожлантириш маркази тизимидаги уруғлик “Элита уруғчилик” хўжаликларида 396 тонна уруғлик дон тайёрланганлиги ёки уларнинг 100 фоиз тайёрланган уруғлик донга сертификат берилди.
Навоий вилоятида мавжуд 2 та уруғлик тозалаш, саралаш ва қадоқлаш цехидан 2024 йил ҳосили учун дон кластер шахобачалари ва фермер хўжаликларига ҳозирги кун ҳолатида 6130 тонна уруғлик дон етказиб берилди.
Шунингдек, уруғлик дон тайёрлаш цех масъулларига жорий йилда қабул қилиб олинган уруғлик буғдой донларини тез кунда дорилаш ишларини якунлаш, қадоқланган тайёр маҳсулотларни давлат стандарт талаблари асосида сақланиши ҳамда белгиланган тақсимот бўйича реализация қилишлари тўғрисида кўрсатмалар берилди. Дон экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими томонидан инспекциянинг вилоят бошқармасига уруғлик дон тўдаларини белгиланган тартибда сертификатлаш ва экиш учун фермер хўжаликларига етказиб бериш ишларини назоратга олиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб, кунлик назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
А.Мирзоев, «Ўзагроинспекция»Навоий вилоят бошқармаси