Ру Ўз O`z En

25 ноябрь - Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни

27 Ноябрь 2024 30

БМТ Бош Ассамблеясининг 1999 йилдаги тегишли резолюсиясига биноан “25 ноябрь — Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни” сифатида кенг нишонланади.

25 ноябрдан бошлаб Тошкентда "Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракат" глобал кампанияси бошланди. Бу ташаббус Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш куни муносабати билан жорий йилнинг 26 ноябрь куни Марказ ҳамда вилоят филиаллари аёллари ўртасида давра суҳбати ташкил қилинди.

Суҳбатда Шайхонтоҳур тумани ҳокими ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зиёда Ниматуллаевна ҳамда Тошкент давлат Юридик Университети профессори, юридик фанлари доктори Фируза Абдурашидовналар ташриф буюрдилар.

Асосий Қонунимизга кўра - инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас. Йиғилиш давомида ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликга, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмаслиги ҳақида сўз олиб бордилар.

Text to speech