“Ҳар ким бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда давлат органларига ҳамда ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, мансабдор шахсларга ёки халқ вакилларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт”.
Ушбу ҳуқуқий норма Конституциямизнинг 40-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекция Жиззах вилояти бошқармасида ана шу конституциявий талаблар доирасида жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизими изчил фаолият кўрсатмоқда.
Сўнгги йилларда жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органларига мурожаат қилиш ҳуқуқи конституция даражасида белгиланган бўлиб, ҳар бир шахснинг ушбу конституциявий ҳуқуқни сўзсиз амалга ошириши учун сўнги йилларда зарур шароитлар ва ҳуқуқий механизмлар яратилди.
Шунингдек, «Ўзагроинспекция»нинг Жиззах вилояти бошқармасига 2024 йилнинг 12 ойида жами 65 та мурожаат келиб тушган. Яъни, 2023- йилнинг шу даврига нисбатан мурожаатлар сони 58 тага кўпайган.
Мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, фуқароларнинг ерга оид муносабатларда мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларидан норозилик тарзидаги шикоятлари кўпчиликни ташкил қилади. Бундай ҳолат олдинги йилларда ҳам кузатилган.
Мурожаат қилиш ҳуқуқи инсоннинг ва фуқаронинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларидан бири ва шунинг учун уни амалга оширишни таъминлаш давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг биринчи даражали вазифаси ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтганда, «Ўзагроинспекция»нинг Жиззах вилояти бошқармаси жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари мурожаатларини кўриб чиқишда ўз ваколати доирасида манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлар билан ҳамкорликда самарали иш олиб бормоқда.
Абдурашидов Абдулла Абдусалом ўғли,
«Ўзагроинспекция»нинг Жиззах вилояти бошқармаси Ахборот таҳлил, ижро интизоми, маъмурий амалиёт ва мурожаатлар билан ишлаш шўбаси
бош мутахассиси